Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Спорт

Ўзбек футболи оламида йил якунлари сарҳисоб қилинди

28.12.2021СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Бугун ЎФА ва ЎзПФЛ ўзбек футболидаги йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказди. Тадбир доирасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси конгресси бўлиб ўтди ва унда бир неча масалалар кўтарилди. Жумладан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ сардори Одил Аҳмедов ассоциация вице-президенти этиб сайланди. Шунингдек, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва бошқа бир қатор мутасаддилар ЎФА Ижроқўми таркибига кирди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида

23.12.2021МаданиятМанба: «Янги Ўзбекистон»

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг мажлисида Ўзбекистон Республикасининг “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган ушбу муҳим соҳага доир қарорлар ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатининг илк ғолиблари аниқ

22.12.2021СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Маълум қилганимиздек, бугун дзюдо бўйича катталар ўртасида мамлакат чемпионати старт олди. Регламентга кўра, биринчи кун енгил вазн тоифасидаги дзюдочилар ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

МДҲ Жисмоний тарбия ва спорт бўйича кенгашининг навбатдаги йиғилиши Тошкентда ўтказилади

22.12.2021МДҲМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Видеоконференция шаклида бўлиб ўтган МДҲга аъзо давлатлар жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим иштирокчиларининг Жисмоний тарбия ва спорт бўйича кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида Кенгашнинг 2022 йилдаги йиғилишини Тошкент шаҳрида ўтказиш ҳақидаги ахбороти тингланди.

Ўзбекистоннинг UNESCO ишлари бўйича Миллий комиссияси раиси “Бахшичилик санъати” номинациясини қўллаб-қувватлаш юзасидан мурожаат йўллади

15.12.2021МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги
13 декабрь куни UNESCOнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича Ҳукуматлараро қўмитасининг (НММҲК) XVI сессияси ташкилотнинг Париждаги қароргоҳида виртуал режимда ўз ишини бошлади.

IV Пара Осиё ўйинлари иштирокчилари муносиб кутиб олинди

09.12.2021СпортМанба: ЎзА

Жорий йилнинг 27 ноябрь – 7 декабрь кунлари Манама шаҳри (Баҳрайн)да бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги IV Пара Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси муносиб иштирок этиб, 11та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза, жами 18 та медални қўлга киритди.

Қиличбозлик бўйича жаҳон кубоги соҳиблари Тошкентда маълум бўлади

09.12.2021СпортМанба: ЎзА

Бугун, 9 декабрь куни пойтахтимиздаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти спорт мажмуасида қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон кубоги баҳсларига старт берилди.

Халқаро дзюдо федерацияси дзюдочиларнинг жаҳон рейтингини янгилади

01.12.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Абу-Даби “Катта дубулға” турниридан сўнг Халқаро дзюдо федерацияси дзюдочиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Аҳамиятлиси, унда -90 кг вазн тоифасида етакчилик қилган вакилимиз Давлат Бобонов 2 йил аввалги мусобақаларда қўлга киритган очколарининг куйгани сабаб иккинчи ўринга тушиб қолди.

Ёш дзюдочиларимиз Осиё чемпионатига жўнаб кетишди

29.11.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

2-5 декабрь кунлари Ливан пойтахти Байрут шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё-Океания чемпионати бўлиб ўтади.

Бўлажак тренерлар малакаси оширилди

23.11.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Ёшлар ишлари агентлигининг маҳаллалардаги вакиллари учун ҳудудларда ташкил этиладиган семинар-тренинглар тренерларини тайёрлаш бўйича ўқув семинари ташкил этилди.

Маданият ва спорт мажмуалари лойиҳаси тақдимот қилинди

23.11.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Тошкент шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Қиличбоз қизларимиз жаҳонда тенгсиз эканликларини намойиш этишди

22.11.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
21 ноябрь куни қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон кубоги мусобақалари якунланди.

Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров юртимизда Олимпизм ва спорт тарғиботи масалаларига бағишланган йиғилишда қатнашди

19.11.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Бугун МОҚда Осиё Олимпия кенгаши (ООК) вице-президенти Отабек Умаров иштирокида юртимизда Олимпизм ҳаракати ва спорт тарғиботи бўйича олиб борилаётган ишлар мавзусига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталарининг мутасадди раҳбарлари иштирок этишди.

Терма жамоаларимиз учун янада яхши шароит яратиш масалалари муҳокама қилинди

18.11.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги Қарор бир қанча йўналишларда масъул ташкилотларнинг иш фаолияти янада оптималлаштирилишини тақазо этади. Бу борада Ўзбекистон МОҚ раҳбарияти мунтазам иш олиб бормоқда.

Самбочиларимиз жаҳон чемпионатини 11 та медаль билан якунлашди

15.11.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Тошкент шаҳридаги “Юнусобод спорт мажмуаси”да ўтказилган самбо бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

Тошкентда шахмат бўйича “Президент кубоги” старт олди

12.11.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида шахмат бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро турнир бошланди.

Тошкент вилоятида «Саломатлик йўлакчалари» кўпаймоқда

10.11.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Президентимизнинг 2020 йил 28 декабрдаги «2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори доирасида Тошкент вилоятининг 22 та туман ва шаҳрида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган самбочиларимиз таркиби маълум

09.11.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Маълумки, 12-14 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида самбо бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилади. Мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан самбочилар медаллар учун кураш олиб боришади. 

Спорт таълими тизимини тубдан такомиллаштириш орқали олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчилар захирасини шакллантириш сифатини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

08.11.2021Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори