Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Туризмни ривожланириш давлат қўмитасида хорижий инвесторлар билан учрашув бўлиб ўтди
2020-01-27 | Туризм
Туризмни ривожланириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Улуғбек Аъзамов 24 январь куни Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Афғонистондан келган инвесторлар билан учрашди.
Учрашувда «BI Group», «FTV Global», «Ghanzafar Group» ва «Fayz Constrcution Group» компаниялари раҳбарлари янги жойлаштириш воситаларини яратиш орқали Ўзбекистонда меҳмонхона бизнесини ривожлантиришга қизиқиш билдиришди. Музокаралар якунига кўра, хорижий сармоядорлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида меҳмонхона объектлари ва дам олиш зоналари қурилишига қизиқиш билдиришди.
Қўмита вакиллари жойларга чиқиб, салоҳиятли инвесторлар учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги ер участкаларини кўрсатиш ҳамда шу асосда маълум бир келишувга эришишга доир хулосага келишди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги