Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Лазги” рақсининг UNESCO репрезентатив рўйхатига киритилганлиги тўғрисидаги сертификат Хоразм вилояти ҳокимлигига топширилади

2020-02-04 | Маданият

UNESCO бош директори Одри Азуле хоним томонидан имзоланган Хоразм “Лазги” рақсини Инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилганлиги тўғрисидаги сертификат Хоразм вилояти ҳокимлигига сақлаш учун топширилади.  

UNESCO Хоразмнинг “Лазги” рақсини Инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига Ўзбекистон маданий меросининг элементи сифатида киритган эди.

Мазкур қарор 12 декабрь куни Богота (Колумбия)да UNESCO номоддий маданий меросини муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитасининг 14-сессиясида қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, айни вақтда UNESCO ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси томонидан Бахшичилик санъати ва этник спорт турларини ҳам ушбу рўйхатга киритишга доир ишлар олиб бормоқда.  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться