Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири билан учрашув

2020-02-18 | Сиёсат

2020 йилнинг 18 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 5-йиғилиши ва Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга Венгрия делегациясига бошчилик қилиб келган Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто билан учрашди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан 2019 йил октябрь ойида Боку шаҳрида бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг мажлиси доирасидаги икки томонлама учрашуви чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Вазирлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, туризм, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамда “Ўзбекистон - Евроиттифоқ" ва халқаро ташкилотлар шаклларидаги Ўзбекистон - Венгрия ҳамкорлигини кучайтириш учун кенг имкониятлар борлигини тасдиқлади.

Ўзбекистон томонидан ўтган йилнинг 1 февралидан Венгрия фуқаролари учун 30 кунгача визасиз тартибнинг жорий қилиниши туристик саёҳатларнинг сезиларли ўсиши учун қулай шароит яратгани эътироф этилди.

Томонлар икки мамлакат илғор олий таълим муассасалари ўртасида алоқларни ўрнатишга, жумладан уларнинг профессор-ўқитувчилари таркибининг малакасини ошириш борасида ҳамда Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти билан Венгрия Фанлар академияси Ядровий тадқиқотлар институти ўртасида имлий алмашинувларни йўлга қўйишга қизиқишнинг мавжудлигини тасдиқлади.

Учрашувда халқаро кун тартибининг айрим масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Музокараларда Венгрия Элчиси Петер Санто иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться