Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

1 мартдан бошлаб Ўзбекистонда Япония фуқаролари учун 90 кунлик визасиз режим белгиланди

2020-03-04 | Туризм

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 февралдаги “Дипломатик ёки расмий паспорти эгалари бўлган Япония фуқароларига Ўзбекистон Республикасига визасиз кириш режимини либераллаштириш тўғрисида”ги 115-сон Қарори қабул қилинди, деб хабар берди Адлия вазирлиги.

Қарорга кўра, 2020 йил 1 мартдан паритет асосда Япония ТИВ томонидан берилган дипломатик ёки расмий паспорт эгалари бўлган Япония фуқаролари:

- Ўзбекистонда дипломатик ёки консуллик фаолиятини амалга ошириш ва Япония Ҳукумати вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлган, шу жумладан улар билан доимий яшайдиган оила аъзолари учун Ўзбекистонда бўлиш муддатига;

- бошқа мақсадларда 90 кунгача Ўзбекистонга визасиз кириш тартиби белгиланди.

Визасиз кириш тартиби Ўзбекистонга меҳнат, касбий ва бошқа фаолиятни амалга ошириш ёки доимий яшаш учун келадиган Япония фуқароларига татбиқ этилмайди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться