Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Миллий туристик онлайн сервис «Uzbekistan Pass» дастури

2020-02-28 | Туризм

Мамлакатда туризмни миллий иқтисодиётни диверсификация қилиш, ҳудудларни жадал ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳолининг даромадлари ва турмуш даражасини ошириш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишни таъминловчи стратегик тармоқлардан бири сифатида ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида мамлакат туризим салоҳиятини янада ошириш мақсадида қатор қулайликлар яратиш кўзланган.

Яратилган дастур фармонда белгиланган айрим камчиликларни бартараф қилиш, хусусан бўш жойлар мавжуд бўлган меҳмонхоналар ва инфратузилма объектлари ҳақида маълумот бериб, туризм мавсумида жойлар етишмаслиги олдини олиш, турли транспортларда йўловчиларни ташиш тизимининг етарли даражада мувофиқлаштириш, шунингдек, туристларни мавжуд туризм салоҳияти тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш, ички туризмни, мамлакат ҳудудларидаги маданий мерос объектларининг ва зиёратнинг ўзига хосликлари ҳақида етарли маълумот беришга хизмат қилади.

Шунингдек, дастур хорижий ва маҳаллий сайёҳларга Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш вақтида қулай шароитлар яратиш, шунингдек товарлар ва хизматларни харид қилишда вақтни тежаш учун мўлжалланган.

Дастурнинг функционал имкониятлари қуйидагилардан иборат:

• меҳмонхоналарни брон қилиш;

• квартира ва уйларни ижарага брон қилиш;

• трансфер хизматини буюртма қилиш;

• прокатга автомобил буюртма қилиш;

• шаҳар ва шаҳарлараро такси буюртма қилиш;

• миллий ҳунармандчилик буюмларини харид қилиш;

• гидлар хизматларига буюртма қилиш;

• ҳаво ва темир йўл чипталарини сотиб олиш;

• SOS тугмаси ёрдамида тез ёрдам чақириш;

• кўптилли он-лине ахборот тизими;

• ягона электрон дисконт тизими;

• суғурта полисларини сотиб олиш.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Поделиться