Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Туризм
Истанбулдан Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига чартер рейслар йўлга қўйилади 29.10.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигиЎзбекистон Президентининг 2019 йил 13 августдаги туризм соҳасини жадал ривожлантириш тўғрисидаги 5781-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда «Uzbekistan Airports» АЖ томонидан хорижий авиакомпанияларни жалб қилишга доир фаол иш олиб борилмоқда. |
Қўқон тарихи ва маданияти давлат музейига Англиялик мутахассисларнинг ташрифи 29.10.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигиЖорий йилнинг 29 октябрь куни Қўқон тарихи ва маданияти давлат музейига Англия университети фахрий ўқитувчилари, профессорлари ва ҳунармандчилик турлари бўйича мутахассислари ташриф буюришди. |
28.10.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги 23-24 октябрь кунлари Минск (Беларусь)да Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитасида МДҲга аъзо мамлакатларнинг 2021-2030 йилларда Туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш стратегияси лойиҳасини ишлаб чиқишни тугатиш ҳамда уни мувофиқлаштириш бўйича эксперт гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Беларусь, Россия, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбойжон, Ўзбекистон ва МДҲ Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этишди. |
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси делегацияси Осакадаги анжуманда қатнашди 28.10.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигиТуризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Улуғбек Аъзамов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 24 октябрда старт олган «Tourism Expo Japan 2019» халқаро туристик ярмаркасида иштирок этиш учун Япониянинг Осака шаҳрида бўлиб турибди. |
The Luxury Symposium 2019 тадбирида Ўзбекистон делегацияси иштирок этди 25.10.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги21-22 октябрь кунлари Деҳли шаҳри (Ҳиндистон)да The Luxury Symposium 2019 тадбири бўлиб ўтди. Ушбу анжуман турли давлатлар вакиллари, жаҳонга машҳур ижодкорлар, халқаро бизнес етакчилари, ишбилармонлар ва сармоядорларни бир платформада жамлади. Тадбир Luxury League нотижорат жамғармаси томонидан Ўзбекистон томон ҳамкорлигида ташкил этилган. |
23.10.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги “Mastercard” молия ташкилоти ва “CrescentRating” агентлиги томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, Ўзбекистон мусулмон аёл сайёҳлар учун энг қулай мамлакатлар қаторидан ўрин олди. |
Ташқи ишлар вазирлигининг Наманган вилоятини ривожлантиришга оид ахбороти эшитилди 23.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати2019 йил 22 октябрь куни Наманган вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. |
Исроилнинг уч шаҳрида “Чойхона” фестивали бўлиб ўтди 22.10.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигиЎзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси мамлакатимизнинг Исроилдаги элчихонаси билан ҳамкорликда 15-17 октябрь кунлари Ашдод, Рамла ва Лод шаҳарларида “Чойхона” фестивалини ташкил қилди. Тадбирларда Ўзбекистоннинг Исроилдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Хай Давидов, консул Салоҳиддин Арибходжаев ҳамда юқорида номлари келтирилган шаҳарлар мэрлари, шунингдек 1000дан зиёд киши қатнашди. |
18.10.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги 12-15 октябрь кунлари Хитойнинг Гуйлинь шаҳрида “Бир камар, бир йўл, бир туризм” II Халқаро конференцияси бӯлиб ўтди. Унда Самарқанддаги “Ипак йўли” туризм халқаро университетининг Ривожлантириш ва стратегик муаммолар бӯйича проректори Азамат Акбаров бошчилигидаги делегация иштирок этди. |
18.10.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги 16 октябрь куни Тошкентда Visit Uzbekistan Partnership ташаббуси билан маданият, санъат, анъаналар ва Буюк Ипак йўлидаги ҳаёт тарзига бағишланган маданий тадбир бўлиб ўтди. |
Тошкентда машҳур юлдузларнинг мум-ҳайкаллар музейи очилди 17.10.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигиТошкент шаҳрининг янги боғида, “TashkentCity” ҳудудида «Юлдузлар музейи» мум музейи очилди. Бу жой нафақат маҳаллий аҳоли, балки ички ва ташқи туристларнинг ҳам севимли жойларидан бирига айланиши кутилмоқда. |
Озарбойжон Туризм асссоциацияси билан Ҳамкорлик меморандуми имзоланди 17.10.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигиБаку шаҳрида бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Озарбойжон Туризм асссоциацияси (AZTA) ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди. |
Ўзбекистон ITB Asia 2019 халқаро туризм кўргазмасида иштирок этмоқда 16.10.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигиCингапурда Осиё сайёҳлик бозори (ITB Asia 2019) халқаро сайёҳлик кўргазмаси бўлиб ўтади, унда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ҳамда Ўзбекистоннинг Cингапурдаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган Ўзбекистон миллий стенди намойиш этилмоқда. |
Ўзбекистонда биринчи вақф меҳмонхонаси очилиши бўлиб ўтди 15.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигиСурхондарё вилоятида жойлашган Ҳаким Термизий зиёратгоҳи яқинида фаолияти зиёрат туризмини ривожлантиришга йўналтирилган янги меҳмонхонанинг очилиш маросими ўтказилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ушбу вақф меҳмонхонасини очиб берди. |
Тожикистонлик меҳмонлар Самарқандни зиёрат қилди 10.10.2019МаданиятМанба: ЎзАМамлакатимизга ташриф буюрган Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Вакиллар палатаси раиси Шукуржон Зуҳуров Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов ҳамроҳлигида 8 октябрь куни Самарқандга келди. |
Самарқандда II «Silk Road Bazar» фестивали бўлиб ўтди 09.10.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигиСентябрь ойининг сўнгида Самарқандда Халқаро туризм кунига бағишланган II «Silk Road Bazar» фестивали бўлиб ўтди. Тадбир Самарқанд вилояти ва шаҳар ҳокимлиги, Маданият вазирлиги бўлими, Туризмни ривожлантириш департаменти, Ҳунармандлар уюшмаси, Халқ таълими бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси томонидан ташкил этилди. |
08.10.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” энг яхши видеороликлар танлови ўтказилаётгани ҳақида эълон қилади. |