Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“ITB Berlin -2020” халқаро туризм кўргазмаси бекор қилинди

2020-03-02 | Туризм

Бутун дунёда COVID-19 вируси билан касалланганлар сони ошиб бориши муносабати билан “ITB Berlin -2020” халқаро туристик кўргазмаси бекор қилинди. Германия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ИИВ инқирозли ҳолатлар штабида шу ҳақида хабар берилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, ярмаркада иштирок этиш учун жаҳоннинг 180 мамлакатидан 10 минг киши рўйхатдан ўтган. Шунингдек, ярмаркага турли давлатлардан 160 мингга яқин меҳмоннинг келиши кутилаётган эди. Тадбир ташкилотчилари “Messe Berlin” кўргазма маркази вакиллари ярмарка ўтиши керак бўлган Шарлоттенбург-Вильмерсдорф маъмурий округига нисбатан ҳукумат томонидан қўйилган хавфсизлик шартларини бажара олмасликларини тасдиқлашди.

Шартга кўра, ярмарканинг ҳар бир иштирокчиси касаллик хавфи бўлган мамлакатдан келмагани ёки ўша зоналардан бўлган кишилар билан алоқада бўлмаганини исботлаши керак эди.

Германия инқирозли ҳолатлар штабининг ўзи ҳам ITB-Berlin-2020 кўргазмасини бекор қилишни тавсия қилган. “Ўйлаймизки, ушбу тамойилларнинг қўлланилишида ITB-Berlin каби йирик халқаро тадбирлар бекор қилиниши керак”, - дейилади штаб хабарида.

Messe Berlin кузатув кенгаши раиси Вольф Дейтер Вольфнинг таъкидлашича, бу мазкур халқаро кўргазманинг 54 йиллик тарихида биринчи марта бекор қилинишидир.

“Шу пайтгача бизни қўллаб қувватлаб келган барча ҳамкорларимиз ва доимий иштирокчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз ҳамда бундан кейин самарали ҳамкорлик қилишга умид қиламиз”, - деди Вольф Дейтер Вольф.

Бугунга келиб Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда каронавирус билан касалланганлар сони 85 мингдан ошди. Уларнинг 2,9 минг нафари касаллик натижасида ҳаётдан кўз юмди. Касаллик дунёнинг 55 мамлакатида қайд этилган. Ўзбекистонда COVID-19 вируси билан касалланиш ҳолати аниқланмаган. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться