Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Саёҳат барча учун: Имконияти чекланган кишиларнинг Ўзбекистон бўйлаб саёҳатига ҳисса қўшинг

2020-03-03 | Туризм

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан имконияти чекланган юртдошларимиз учун Ўзбекистон бўйлаб саёҳат ташкил қилишга йўналтирилган "Саёҳат барча учун!" хайрия лойиҳаси давом эттирилмоқда. Хусусан, 2020 йилнинг март ойида "Наврўз" умумхалқ байрами арафасида имконияти чекланган юртдошларимиз учун навбатдаги саёҳатни ташкил этиш режалаштирилган.

Барчангизни эзгу ниятлар билан амалга оширилаётган мазкур лойиҳани давом эттиришда фаол иштирок этишга чорлаймиз. Бунинг учун смартфонингиздаги "Pay me" иловаси орқали "Саёҳат барча учун!" хайрия рақамига ёки қуйидаги махсус ҳисоб рақамига истаган миқдордаги маблағни ўтказинг ва юртдошларимиз табассумига сабабчи бўлинг!

Х/р 2021 2000 1051 6252 2002 МФО: 00444, ИНН: 207 310 102, ОПЕРУ ИАКБ "Ипак йули" банки.

Имконияти чекланган кишиларнинг Ўзбекистон бўйлаб саёҳати Telegram (@sayohat_barcha_uchun) канали ҳамда маҳаллий телеканаллар ва ижтимоий тармоқлар орқали ёритиб борилади. Ҳисоб рақамига келиб тушган барча маблағлар саёҳат лойиҳасига йўналтирилади, сарф қилинган маблағлар ҳисобот тариқасида эълон қилиб борилади.

Ушбу акцияда қатнашиш истагида бўлган кўнгиллилар қуйидаги телефон рақами орқали бизга мурожаат қилишлари мумкин: + 90 900 53 67, +99 851 92 08

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться