Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Осиёнинг энг йирик ҳунармадчилик фестивалида бош ҳамкор сифатида иштирок этмоқда

2020-01-28 | Маданият

1-16 февраль кунларида Ҳиндистоннинг Харьяна штатида Осиёнинг энг йирик ҳунармадчилик фестивалларидан бири ҳисобланган “Surajkund Mela” бўлиб ўтади. Унда ҳар йили 60 дан ортиқ мамлакатдан келган миллиондан зиёд ҳунармадлар ва меҳмонлар иштирок этади.

“Surajkund Mela” – дунё мамлакатларининг амалий санъати намойиш этиладиган павильонлар ярмаркаси. Концепцияга кўра, ҳар йили Ҳиндистоннинг бир штати - фестиваль мавзуси сифатида, хорижий давлатлардан бири эса шерик давлат сифатида танланади. Бундай формат маълум билан давлат аҳолисининг мамлакат санъати, анъаналари, маданияти ва гастрономиясига эътибор қаратиш имконини беради.

Фестиваль шерик давлат сифатида Ўзбекистон учун анъанавий ҳунармандчилик, миллий санъат, фольклор ва туристик жозибадорликка оид имкониятларни кенг намойиш қилиш имконини беради. Тадбирда 60 га яқин амалий санъат устаси, Самарқанд, Хоразм ва Бухоро вилоятлари делегациялари, мусиқачилар, ижрочилар, маданият вакиллари, анъанавий таомлар ошпазлари ва расмий доиралар вакиллари иштироки кутилмоқда. Фестиваль доирасида Ўзбекистоннинг павильонлари ва маданий тадбирларига боғлиқ ташкилий ишлар билан Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон товар ишлаб чиқарувчилар палатаси, “Ҳунарманд” уюшмаси, ҳудудий ҳокимликлар ва қатор ҳамкорлар томонидан ташкил этилади. Фестиваль доирасида ўзбек халқининг маданий меросига бағишланган қатор тадбирлар, жумладан, “Ўзбекистон маданияти куни”, “Ўзбекистон миллий таомлари куни”, машҳур ҳинд дизайнери ва Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги маданият элчиси Риту Берининг “Ferghana Fantasy” тўплами намойиши, Ўзбекистон санъати усталарининг чиқишлари ва бошқалар ўтказилади. “Surajkund Mela” фестивали Харьяна штати Туризм вазирлиги томонидан Ҳиндистоннинг туризм, маданият, текстиль ва ташқи ишлар вазирликлари кўмагида ҳар йили ўтказилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться