Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

2021-09-08 | Сиёсат

Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Содиқ Сафоев бошчилигидаги делегациянинг Буюк Британияга ташрифи доирасида йирик исломшунос олим, Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази директори Фархан Низомий билан учрашув бўлиб ўтди.

Фархан Низомий Ўзбекистонда ҳаётга тадбиқ этилаётган кенг қамровли ижтимоий-сиёсий ислоҳотларга юқори баҳо берди. Ўзбекистон раҳбариятининг мамлакатимиз бой маданий-маънавий меросини ўрганиш ва илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатлари алоҳида қайд этилди.

Олимнинг айтишича, яқинда Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик йиғилиши Тошкентда катта муваффақият билан ўтказилгани Ўзбекистоннинг дунё миқёсидаги обрў-эътибори юксалиб бораётганидан далолат беради.

Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази директори маърифий ислом ғояларини тарғиб этиш масалалари бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш, Ўзбекистондаги тадқиқот марказлари билан амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан илмий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш юзасидан манфаатдорлик билдирди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться