Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро Молия Корпорацияси (IFC) бошқарувчи директори Махтар Диоп билан учрашув

2021-09-14 | Сиёсат

Учрашувда, шунингдек, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов, Молия вазирининг биринчи ўринбосари Омонулла Насриддинхўжаев, Молия вазири ўринбосари Одилбек Исаков, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Шуҳрат Вафоев ва бир қатор масъул ходимлари иштирок этдилар.

Учрашув давомида томонлар сўнгги йилларда Ўзбекистонда содир бўлган ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ўзгаришлар, пандемияга қарамай мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш учун амалга оширилган ишлар, ЯИМ кўрсатгичларини ошириш мамлакат иқтисодиёт ва валюта бозорини эркинлаштириш, унда бозор муносабатларини шакллантириш, иқтисодиётда хусусий сектор улушини ошириш, трансформация жараёнлари, камбағаллик даражасини қисқартириш ва аҳоли фаравонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг самараси ҳамда халқаро ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар. 

Шунингдек, Марказий банк фаолияти, унинг банклар хусусийлаштирилиши ва трансформацияси жараёнларда тутган ўрни муҳокама қилинди. Томонлар яшил иқтисодиётга ўтиш жараёнлари, шамол ва қуёш энергияларидан фойдаланиш, мамлакат машинасозлик соҳасида электромобиллар ишлаб чиқариш инфраструктурасини шакллантириш, инфляция даражасини камайтириш, қишлоқ хўжалиги, энергетика, кимё соҳалари, соғлиқни сақлаш, хусусий секторга кўмаклашиш, янг иш ўринларини яратиш, давлат хусусий шериклиги, бу борадаги амалга оширилаётган лойиҳалар, рақобат муҳитини ошириш ва самарадорликни кучайтириш борасида сўз юритдилар.
 
Учрашув сўнггида томонлар юқорида қайд эътилган масалалар юзасидан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва янги босқичга олиб чиқишга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Поделиться