Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновацион ривожланиш вазири Татаристон Президенти билан учрашди

2021-09-16 | Сиёсат

15 сентябрь куни Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Татаристон Президенти Рустам Минниханов билан учрашди. Учрашув Қозон шаҳрининг Кремлида бўлиб ўтди.

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Қозонга ташрифи чоғида TCI – 2021 Глобал конференциясида иштирок этади, «Химград» технополиси ва Иннополис шаҳарчаси фаолияти билан танишади.

Томонлар Ўзбекистон ва Татаристон ўртасида илм-фан, инновациялар ва технологиялар соҳасида ҳамкорлик учун улкан имкониятлар мавжудлигини қайд этдилар. Рустам Минниханов Татаристон Россиянинг энг иқтисодий ва инновацион жиҳатдан энг барқарор ривожланган ҳудудларидан бири эканини, ахборот технологиялар ривожига алоҳида эътибор берилишини таъкидлади. Шу ўринда Р. Минниханов Ўзбекистондаги охирги беш йилликдаги ўзгаришлар ҳақида гапираркан, Ўзбекистоннинг жаҳон майдонидаги имижи ижобий томонга ўзгарганини, бу ўз навбатида давлатлараро турли йўналишларда ҳамкорликлар учун кенг йўл очиб берганини айтди.

Инновацион ривожланиш вазири Р. Миннихановнинг жорий йил июнь ойида Тошкентга ташрифи натижаларини юқори баҳолади. Ташриф чоғида эришилган келишувлар жадал амалга оширилаётани ҳақида фикрлар алмашилди. Вазир Ўзбекистон ва Татаристон ўртасида қўшма стартап лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг инновациялар бўйича проректорлари учун Татаристонда «Инновацион менежмент» йўналишида махсус курслар ташкил этиш таклифини илгари сурди. Р. Минниханов Ўзбекистон делегацияси таклифларини қабул қилиб, томонлар мазкур лойиҳаларни амалга оширишга келишдилар.

Шунингдек томонлар Инновацион ривожланиш вазирлиги биносининг кўргазмалар залида Татаристон бурчагини ташкил этиш зарурлигини инобатга олиб, бу бўйича ташкилий ишларни режалаштирдилар. Ўз навбатида, ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган InnoWeek-2021 Халқаро инновацион ғоялар ҳафталигига Татаристон делегациясининг ташрифи кутилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться