Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЕХХТ ДИИҲБ миссияси раҳбари билан учрашув

2021-09-15 | Сиёсат

2021 йил 15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарход Арзиев Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюросининг (ЕХХТ ДИИҲБ) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш миссияси раҳбари Оуэн Мерфи билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ДИИҲБ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
 
ДИИҲБнинг тавсияларини татбиқ қилиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексини такомиллаштириш доирасидаги муваффақиятли ҳамкорлик та’кидланди.
 
Томонлар, энг аввало, инсон ҳуқуқлари, сўз, дин ва эътиқод эркинлиги, гендер тенглиги, ёшларни қўллаб-қувватлаш, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, амалга оширилаётган демократик янгиланишларнинг ҳуқуқий базасини илғор халқаро амалиёт асосида мустаҳкамлаш борасида узоқ муддатли ва самарали шерикликни давом эттиришдан манфаатдор эканлигини билдирди. 
 
Хорижда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг конститутсиявий ҳуқуқларини амалга оширишга кўмаклашиш, шу жумладан, сайловда иштирок этиш учун онлайн рўйхатдан ўтиш имкониятини яратиш, муддатидан олдин сайёр овоз бериш амалиётини жорий этиш ва бошқа амалий чора-тадбирлар бўйича ТИВ ва республиканинг хориждаги муассасаларининг фаолиятига алоҳида эътибор қаратиб ўтилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться