Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро молия корпорацияси раҳбарияти IT-паркга ташриф буюрди

2021-09-15 | Жамият

Бугун, 15 сентябрь куни Халқаро молия корпорацияси (ХМК) бош директори ва корпорациянинг витсе -президенти Махтар Диоп бошчилигидаги делегатсия  IT-Паркга ташриф буюрди.

ХМК делегациясининг Ўзбекистонга ташрифининг асосий мақсади - маҳаллий компаниялар билан ўзаро алоқаларини кучайтириш, стартап экотизим ва умуман IT соҳаси билан таништиришдир. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос қатнашди.
 
Учрашув давомида “Datasite Technology”, “Iman Halal Investments”, “Mayasoft”, “Finextra”, “Express24” va “MyTaxi” каби компанияларнинг таъсисчилари ўз фаолиятлари ҳақида гапириб беришди ва ўз лойиҳаларини тақдим этишди.  Чет эллик меҳмонлар компаниялар ва лойиҳалар асосчиларига ўзларини қизиқтирган саволларни беришди ва Ўзбекистон IT соҳасидаги ишбилармон доиралар билан яқиндан танишишди.
Маълмот учун:
Халқаро молия корпорацияси  ривожланаётган мамлакатларда хусусий секторга эътибор қаратадиган энг йирик глобал ривожланиш ташкилотидир.
 
Халқаро молия корпорацияси 1956 йилда ташкил топган ва у ривожланаётган мамлакатлар конвертатсиясининг хусусий сектори бўлиши мумкинлиги ҳақидаги фикрга асосланади. Ўшандан бери корпорация ўз фаолиятини дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида кенгайтирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться