Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Ҳиндистон ТИВлараро сиёсий маслаҳатлашувлар тўғрисида

2022-05-12 | Сиёсат

Деҳли шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди.

Томонлар делегацияларига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Санжай Верма бошчилик қилди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги муносабатларнинг ҳолати ҳамда ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
 
Олий даражада эришилган келишувлар доирасида икки томонлама ва кўп томонлама тадбирларнинг амалга оширилиши алоҳида кўриб чиқилди.
 
Парламентлараро ҳамкорликни фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди. Қайд этилганидек, парламентлараро мулоқотни чуқурлаштириш умумий кун тартибидаги барча соҳалардаги алоқаларни жадаллаштиришга хизмат қилади.
 
Иқтисодий дипломатияни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтаи назардан, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, қўшма инвестициявий лойиҳаларни, жумладан, саноат кооперациясини амалга ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
 
БМТ, ШҲТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг алоҳида жиҳатлари таҳлил қилинди.
 
Соғлиқни сақлаш ва фарматсевтика соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш, “яшил” тараққиёт, шунингдек, илм-фан ва таълим йўналишидаги алоқаларни мустаҳкамлашдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.
 
Маданий-гуманитар ва сайёҳлик алмашинувларини кўпайтириш юзасидан таклифлар ўрганилди.
 
Икки томонлама ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини тегишли ва амалий аҳамиятга эга ҳужжатлар орқали кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться