Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳиндистон ишбилармон доиралари учун Ўзбекистоннинг инвеститсиявий ва сайёҳлик салоҳиятини тақдимоти ўтказилди

2022-05-12 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегациясининг Ҳиндистонга ташрифи доирасида мамлакатимизнинг инвестициявий ва сайёҳлик салоҳиятини тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикасининг Деҳли шаҳридаги Элчихонаси ва "Global India Business Forum" палатаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Ҳиндистон ишбилармон доираларининг 50 дан ортиқ таниқли вакиллари иштирок этди.
 
Тақдимот иштирокчиларига бугунги кунда Ўзбекистонда хорижий сармоядорлар учун яратилган қулай шароитлар, хусусан, тақдим этилган солиқ имтиёзлари, саноат ускуналари импортига бож бекор қилингани, мавжуд эркин иқтисодий зоналар, шунингдек, истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга сармоя киритишда бериладиган бошқа имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
 
Ўзбекистон иқтисодиётининг деярли барча тармоқларида Ҳиндистон компаниялари иштироки жадаллашиб бораётгани қайд этилди. Айни пайтда Ўзбекистонда Ҳиндистон вакиллари иштирокида 350 га яқин корхона, жумладан, юз фоиз Ҳиндистон капиталга эга 220 та корхона фаолият кўрсатмоқда.
 
Бу, глобал пандемия билан боғлиқ мураккаб вазиятга қарамасдан, икки томонлама савдонинг барқарор ўсишини ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтиришни таъминламоқда. Хусусан, 2021 йил охирида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 10,3 фоизга ўсиб, 490 миллион АҚШ долларига етди. 
 
Тадбир қатнашчиларига Ўзбекистоннинг бой сайёҳлик салоҳияти ҳақида ҳам ахборотлар тақдим этилди. Жумладан, Ҳиндистон томони буддизм тарихий мерос объектлари жойлашган Сурхондарё вилоятига махсус экскурсиялар ташкил этишга қизиқиш билдирди. Тадбир давомида икки томонлама муносабатлар тарихида илк бор "India - Uzbekistan Business and Culture Council" онлайн платформаси ишга туширилди. Мазкур платформда "Global India Business Forum" палатаси томонидан Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Элчихонаси кўмагида ишлаб чиқилган бўлиб, у ҳиндистонлик ҳамкорларга Ўзбекистонда бизнес юритиш истиқболлари тўғрисидаги барча зарур маълумотлар (лойиҳалар, меъёрий-ҳуқуқий база ва бошқалар) мавжуд бўлган ахборот марказидир.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться