Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳиндистон савдо ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари билан учрашув тўғрисида

2022-05-13 | Иқтисодиёт

Деҳлида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Ҳиндистон савдо ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари Б.Субраманям билан учрашди.

Учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
 
Фармацевтика, соғлиқни сақлаш, АКТ, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, жумладан, мева-сабзавотларни қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, пахта толасини қайта ишлаш, бренд тўқимачилик товарлари, экспортбоп ипак маҳсулотлари, газламалар, поябзаллар ва бошқа чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича замонавий кластерлар ташкил этиш каби соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.
 
Икки мамлакат бозорларида талабга эга бўлган маҳсулотларни ўзаро етказиб беришни кўпайтириш нуқтаи назаридан истиқболли аниқ товар турларини аниқлаш мақсадида ўзаро савдо таркибини ўрганиш бўйича келишувга эришилди.
 
Томонлар мавжуд савдо тўсиқларини бартараф этиш ва ўзаро савдо-сотиқни кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича ҳамкорликка тайёрликни билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться