Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АКТ вазирлиги ва “Мегафон” ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

2022-04-26 | Жамият

Айни кунларда бўлиб ўтаётган “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда “Мегафон” компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандумни имзолаш жараёнида АКТ вазири биринчи ўринбосари Олег Пекос ҳамда компания бош директори Хачатур Помбухчан иштирок этди.
 
Меморандумга кўра, эндиликда МегаФон Ўзбекистон IT-мутахассисларини ўқитиш ва малакасини ошириш ҳамда иш билан таъминлаш дастурини йўлга қўяди.
 
Ҳамкорлик дастурлаш ва ишлаб чиқиш соҳасидаги талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича турли даражадаги мутахассисларни ўқитиш ва ривожлантиришни кўзда тутади.
 
Ўқишдан сўнг иштирокчиларга малакасидан келиб чиқиб, амалиёт ўташ дастури ёки бирданига “Мегафон” жамоасида ҳақиқий лойиҳалар устида иш бошлаш имконияти тақдим этилади.
 
“Мегафон” бош директори Хачатур Помбухчан Ўзбекистон истиқболини Марказий Осиёдаги энг йирик IT-хаб сифатида кўраётганини ва олий тоифадаги ихтисослашган мутахассисларни тайёрлашда тажриба билан бўлишиш ҳамда ўз ресурсларинини ишга солишга тайёр эканлигини билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться