Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Энергетика вазирлиги ва Татаристон делегацияси ҳамкорликнинг бориши ва истиқболларини муҳокама қилди

2022-04-26 | Иқтисодиёт

2022 йилнинг 25 апрель куни Энергетика вазирлигида Татаристон Республикаси Бош вазири ўринбосари – саноат ва савдо вазири Альберт Каримов бошчилигидаги делегация аъзолари билан музокаралар ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Ахмедхаджаев таъкидлаганидек, сўнгги пайтларда томонлар самарали ҳамкорлик қилиш учун турли лойиҳаларни фаол муҳокама қилмоқда.

Хусусан, музокаралар чоғида 110 кВ кучланишгача бўлган электр узатиш тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш ҳамда янгидан қуриш учун чизиқли СИП арматураларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш мақсадида “ТЭСК” МЧЖ билан ҳамкорликни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди. Ўзбекистон томонидан ҳамкор сифатида белгиланган “Ўзэлтехсаноат” АЖ билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқаришни ташкил этиш масаласини ўрганиш таклифи киритилди.

Қўшма ҳамкорликнинг муваффақиятли намунаси сифатида мамлакатда “Татнефть” ОАЖнинг ёқилғи қуйиш шаҳобчалари тармоғини яратиш лойиҳасини келтириш мумкин. “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 7 та ёқилғи қуйиш шохобчаларидан иборат қўшимча рўйхат таклиф этилиб, ушбу лойиҳаларни баҳолаш бошланди.

“Татнефть” ОАЖ ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ ишчи гуруҳи ҳам уларни амалга оширишнинг мақбул техник-иқтисодий шартларини аниқлаш мақсадида паст тоннажли кимё бўйича қўшма лойиҳаларни таҳлил қилмоқда. Улар қаторига “Бутен-1”, “Гексен-1”, полиоксиметилен ва бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш таклиф этилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, томонлар электромобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларини кейинчалик маҳаллийлаштириш орқали ривожлантириш устида ишламоқда. Учрашув давомида “КМПО”, “КЭР Ҳолдинг”, “Энергоразвитие”, “АзАтом” каби компаниялар билан ижобий ҳамкорлик муносабатдари таъкидлаб ўтилди.

Ҳамкорликнинг яна бир истиқболли йўналиши – нефт-газ соҳасини рақамлаштиришдир. Шу йўналишда жорий йилнинг март ойида Энергетика вазирлиги ва “ЭР-Телеком Холдинг” компанияси ўртасида Битим имзоланган эди. Ҳамкорликни мазмунли муҳокама қилиш мақсадида компания ишчи гуруҳининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Поделиться