Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринч ўринбосари Эркин Мухитдинов Россия Федерацияси Қурувчиларнинг Миллий уюшмаси (Нострой) Президенти Антон Глушков ҳамда уюшма маъсуллари билан музокара ўтказди.

2022-04-26 | Жамият

Учрашув доирасида томонлар тартибли миграция, касб-ҳунарга ўқитиш истиқболлари ҳамда Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасидаги Пилот лойиҳаси доирасида хорижий ишчиларнинг малакасини тасдиқлаш механизмини яратиш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Маълумот учун: "Қурувчиларнинг Миллий уюшмаси" (НОСТРОЙ) 1-Умумроссия Конгрессининг қарори билан реконструкция қилиш ва қуришни амалга оширадиган шахсларнинг аъзолиги асосида 2009 йилнинг 10 ноябрида ташкил этилган. НОСТРОЙ бугунги кунда Россия Федерациясининг 74 та минтақасида, шу жумладан Қрим Республикасида ҳам фаолият юритувчи 224 та ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилотларни ўз ичига олган, қурилиш соҳасидаги энг йирик уюшма ҳисобланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться