2022 йилнинг 26 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Шветсия Қироллигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Стокголм шаҳрида жойлашган) этиб тайинланган Томас Данестадни қабул қилди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олар экан, Элчини янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, унга юксак ва масъулиятли лавозимдаги фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Швеция кун тартиби ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва томонларни қизиқтирган бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни фаоллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги