Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари федерацияси аъзолари билан учрашув тўғрисида

2022-05-12 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари федерацияси (FICCI) раҳбарияти ва аъзолари билан учрашув ўтказди.

Тадбирда Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий, инвестициявий ва сайёҳлик салоҳияти тақдимоти бўлиб ўтди.
 
Ҳиндистон иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан бири бўлган, жаҳон фармацевтика маҳсулотларининг қарийб 10 фоиз улушига тўғри келадиган фармацевтика соҳасида қўшма маҳсулот ишлаб чиқариш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Шу муносабат билан Ўзбекистонда ташкил этилаётган фармацевтика  эркин иқтисодий зоналарида инвесторларга тақдим этилаётган имтиёз ва преференсиялар атрофлича очиб берилди. Тақдимот иштирокчилари Ўзбекистонда иқтисодиётни янада либераллаштириш ва бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитларни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган изчил чора-тадбирлар Ҳиндистон ишбилармон доираларида катта қизиқиш уйғотаётганини таъкидладилар. Шу билан бирга, Ўзбекистон ҳукумати томонидан хорижий инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилаётган улкан эътибор алоҳида таъкидланди.
 
Тадбир якунлари бўйича Ҳиндистоннинг қатор компаниялари билан қўшма инвестиция лойиҳалари, хусусан, фармацевтика, тўқимачилик, АКТ ва бошқа соҳаларда, шунингдек, икки томонлама савдо алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида уларнинг республикага ташрифларини ташкил этиш боʻйича келишувга эришилди.
 
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари федерацияси 1927 йилда ташкил этилган бўлиб, мамлакатдаги энг йирик ва энг қадимги бизнес ташкилотларидан бири ҳисобланади. ФИCCИ, шунингдек, Ҳиндистон-Марказий Осиё Бизнес кенгашининг координатори ҳисобланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться