Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Нагоя делегацияси вакиллари билан учрашув

25.03.2022СиёсатМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Халқаро Тошкент инвестиция форуми доирасида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Коичи Мияки бошчилигидаги Нагоя шаҳри (Япония) тадбиркорлари делегацияси билан учрашди.

“Beeline” бренди остида фаолият юритувчи “Veon” компаниялар гуруҳи Ўзбекистонда “Тошкент-Самарқанд” йўналиши бўйича модернизация қилинган гипертезликдаги транспорт каналини ишга туширди

25.03.2022ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Бугун, 25 март куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов  “Veon” компаниялар гуруҳи бош ижрочи директори  Каан Терзиоглу билан учрашди. Йиғилишда такидланганидек, мамлакатимизда телекоммуникатсия хизматлари бозорини янада ривожлантириш, АКТ соҳасига сармоя жалб этиш, хусусан, уяли алоқа операторларининг самарали фаолият юритиши учун кенг имкониятлар яратилган.

Жаҳон банки вакиллари билан учрашув

25.03.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров ҳамда Марказий Осиё бўйича минтақавий директор Татяна Проскурякова бошчилигидаги Жаҳон банки вакиллари ўртасида учрашув ташкил этилди.

Туркий Кенгаш давлатлари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

25.03.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ҳамда Туркий тили давлатлар ҳамкорлик ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши раиси Бинали Йилдирим билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти БАА делегацияси билан учрашувда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилди

25.03.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 март куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Сухайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти ва ОТБ раҳбари стратегик шерикликни кенгайтиришнинг янги йўналишларини белгилаб олдилар

24.03.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 март куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Осиё тараққиёт банки президенти Масацуга Асакавани қабул қилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Татаристон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳамкорлик

24.03.2022СиёсатМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

“Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирокида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Татаристон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳамкорлик юзасидан “Йўл харита”си имзоланди.

ТДТ Оқсоқоллар кенгаши раиси билан учрашув

24.03.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Владимир Норов мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Оқсоқоллар  кенгаши раиси, Туркия Адолат ва тараққиёт партияси раиси ўринбосари Йилдирим Бинали билан учрашди.

Ўзбекистон Президенти Россия делегацияси билан ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

24.03.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 март куни Татаристон Президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги Россия Федерацияси делегациясини қабул қилди.

Ўзбекистоннинг Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар билан ўзаро ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди

24.03.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 22 март куни Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси, Туркиянинг Адолат ва тараққиёт партияси раисининг ўринбосари Бинали Йилдирим билан учрашув ўтказди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси: шаҳарларда яшил ҳудудлар ва дарахтларни кўпайтириш” мавзусидаги халқаро илмий-амалий семинар

18.03.2022ЭкологияМанба: ЎзА

Маълумки, Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда. Юртимизда яшил ҳудудларни кенгайтириш, экология ва атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашдек эзгу мақсадни кўзлаган ушбу лойиҳа халқаро жамоатчиликда ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.

UNESCO билан истиқболли йўналишлар бўйича ҳамкорлик олиб бориш масалалари муҳокама қилинди

17.03.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Бугун, 17 март куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ҳамда UNESCOнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакили в. в. б. Александрос Макаригакис ўртасида мулоқот бўлиб ўтди.

Tik Tok компанияси вице-президенти билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

17.03.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини  ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Tik Tok компанияси вице -президенти Тео Бертрам билан онлайн учрашув ўтказди.

Эрон Қишлоқ хўжалиги биотехнологияси тадқиқоти институтига ташриф

17.03.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Эронга сафари давомида Эрон Қишлоқ хўжалиги биотехнологияси тадқиқоти институти директори Ғуломризо Салеҳи Жузани билан музокаралар ўтказди.

Тошкентда олти давлат темир йўллари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда

17.03.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Бугун олти давлат – Ўзбекистон, Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон ва Туркия темир йўллари раҳбарларининг икки кунлик учрашуви ўз ишини бошлади.

Бангладеш компаниялари билан ҳамкорликда учинчи давлатларга экспорт қилиш масалалари муҳокама қилинди

16.03.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Бугун, 16-март куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Бангладеш Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жахангир Алам ўртасида учрашув ўтказилди.

Ўзбекистон ва Мексика ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги ҳақида

16.03.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йил 16 март куни Ўзбекистон Республикаси билан Мексика Қўшма Штатлари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди.

Ўзбек боксининг ёш юлдузлари ва маҳоратли таэквондочиларимиз тантанали кутиб олинди

16.03.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Маълум қилганимиздек, баҳор фаслининг илк кунларида ўз ютуқлари билан мухлисларимизга қувонч улашган бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларимиз, шунингдек, таэквондо бўйича катталар жамоамиз бугун тонг саҳарда Тошкентга қайтиб келишди.