Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Исроил Инновациялар идорасида учрашув ўтказилди

2022-05-13 | Инновация

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги делегацияси Исроил Инновациялар идорасига ташриф буюрдилар. Делегация аъзолари Инновациялар идорасининг Бизнесни ривожлантириш бўйича менежери Алан Хофман билан учрашдилар. 

Суҳбат доирасида Исроилнинг инновацион экотизимини шакллантириш тарихи ҳамда ушбу соҳада юзага келинган муаммолар ва уларнинг ечимлари таҳлил қилинди. Шунингдек, ҳозирги кундаги стартаплар ва катта корпорацияларнинг ўзаро муносабатларида кузатилаётган тенденциялар муҳокама қилинди. Томонлар инновациялар соҳасида ахборот алмашиш ҳамда стартапларни қўллаб қувватлаш соҳасида ҳамкорлик олиб боришга келишдилар. 

Таъкидлаш жоизки,  Инновациялар идораси 2016 йилда Исроил Ҳукумати томонидан ташкил этилган бўлиб, Исроилнинг инновацион сиёсатини олиб боришга жавоб беради. Шу билан бирга, инновацион экотизимни қўллаб-қувватлаш,  инфратузилмаларни шакллантириш, стартаплар ва катта инновацион корпорациялар ўртасида боғловчи вазифасини бажаради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться