Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Ўзбекистон Бош прокурори Россия Бош ҳарбий прокурори билан учрашди

14.11.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Россия Федерацияси Бош ҳарбий прокурори Валерий Петров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Минск шаҳрида вазирликлараро маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

14.11.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 13 ноябрь куни Минск шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Беларусь Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Андрей Едвоченко томонидан қабул қилинди.

Ўзбекистон делегацияси Брюссельга ташриф буюрди

14.11.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 11-13 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Брюссель шаҳрига ташриф буюрди.

Ўзбекистон Президенти Осиё тараққиёт банки делегациясини қабул қилди

13.11.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Бугун, 13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастурининг вазирлар даражасидаги конференцияси тадбирларида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Осиё тараққиёт банки президенти Такехико Накао бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки экспертлари билан учрашув

13.11.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2019 йил 12 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Курмановнинг Европа тикланиш ва тараққиёт банки экспертлари делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

“Ҳалол” стандарти бўйича халқаро ўқув курси

13.11.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Стандартлар институти негизида “Ҳалол” стандартлари талаблари асосида маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш миллий идораси фаолият юритиб келмоқда.

Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон-Туркманистон чегараси бўйича ишчи гуруҳларнинг учрашуви бўлиб ўтди

12.11.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 6-12 ноябрь кунлари Туркманобод шаҳрида (Туркманистон) Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегараси делимитацияси ва демаркацияси масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Эроннинг Афғонистон бўйича махсус вакили билан учрашув

12.11.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Эрон Ташқи ишлар вазирининг ҳамкорлик бўйича маслаҳатчиси, Афғонистон бўйича махсус вакили Муҳаммад Иброҳим Тоҳириён Фард билан учрашди.

Ўзбекистон-Россия вазирликлараро маслаҳатлашувлари тўғрисида

12.11.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 11 ноябрь куни Москва шаҳрида ташқи сиёсатни ёритиш ва ОАВ билан ишлаш Ўзбекистон-Россия вазирликлараро маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.

Жерaр Депaрдье ўз жaмоaси билaн Сaмaрқaндга келди

11.11.2019ЖамиятМанба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Бугун, 11 ноябрь куни машҳур француз актёри Жерар Депардье бошчилигидаги делегация Самарқанд шаҳрига келди.

Тошкент шаҳар ҳокими БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовскани қабул қилди

11.11.2019СиёсатМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Учрашувда БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги фаолияти ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширадиган лойиҳалари борасида фикр алмашилди.

Туркия Элчиси билан учрашув

11.11.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Ахатов Туркия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Эр Меҳмет Сурайяни жорий йил 23 сентябрь куни Анқара шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Нодира Қодированинг ўлими билан боғлиқ вазиятга тушунтириш олиш учун таклиф қилди.

Бир гуруҳ америкалик экспертлар билан учрашув

11.11.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Атлантика кенгашининг Евросиё маркази директори, АҚШнинг мамлакатимиздаги собиқ Элчи Джон Эдвард Ҳёрбст бошчилигидаги бир гуруҳ америкалик экспертларни қабул қилди.

Покистон Элчиси билан учрашув

08.11.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Покистон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги дипломатик фаолиятини якунлаётган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ирфан Юсуф Шамини қабул қилди.

Ўзбекистоннинг ЕИдаги Миссиясида брифинг ўтказилди

08.11.2019СайловМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 4 ноябрь куни Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги Миссиясида республикада бўлиб ўтадиган парламент сайловларига бағишланган брифинг ўтказилди.

Хитой Халқ Республикасининг Миллий метрология институти билан ишчи учрашув

07.11.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Пекинда (Хитой Халқ Республикаси) Ўзбекистон миллий метрология институти делегациясининг Хитой Халқ Республикасининг Миллий метрология институти билан ишчи учрашуви бўлиб ўтди.

Микробиология соҳасида ҳамкорлик Меморандуми

07.11.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси

ЎзР ФА Микробиология институти директори, б.ф.д., профессор Қахрамон Давранов Хитой Фанлар академияси Шинжон физика ва кимё технологиялари институтининг директори ўринбосари, профессор Хожи Акбер Аисанинг таклифига биноан Хитой Халқ Республикасида илмий сафарда бўлди.

“Конфессиялараро мулоқот – жамиятда тинчлик ва тотувликни таъминлашнинг муҳим омили” мавзусида давра суҳбати

06.11.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита

Ўзбекистон ва Америка илмий доиралари вакиллари иштирокида Самарқанддаги Ёшлар марказида “Конфессиялараро мулоқот – жамиятда тинчлик ва тотувликни таъминлашнинг муҳим омили” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.