Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хитой Халқ Республикасининг Миллий метрология институти билан ишчи учрашув
2019-11-07 | Иқтисодиёт
Пекинда (Хитой Халқ Республикаси) Ўзбекистон миллий метрология институти делегациясининг Хитой Халқ Республикасининг Миллий метрология институти билан ишчи учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув борасида Илмий-техник ҳамкорлик тўғрисидаги Келишув доирасида кейинги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон миллий метрология институти ишчи гуруҳи томонидан институт негизида ташкил этилиши режалаштирилаётган, унинг амалга оширилишида хитойлик экспертлар иштирок этиши мумкин бўлган калибрлаш лабораториялари комплексининг лойиҳаси тақдим этилди.
Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги