Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Ўзбекистон ва Молдова Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди

11.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрида Молдова Республикаси Президенти Игорь Додонни қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти Туркманистон Президенти билан учрашув ўтказди

10.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ашхободга келгач, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди.

Шавкат Мирзиёев Ашхободга келди

10.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 10 октябрь куни Ашхободга келди.

Ўмон Элчиси билан учрашув

10.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Ўмон Султонлигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Аҳмад бин Саид бин Умар ал-Касирий билан учрашди.

“GLOBAL GAP”: Европа экспертлари билан назариядан амалиётга қадам

10.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Мамлакат экспорт салоҳиятини кенгайтириш, экспорт фаолиятининг давлат томонидан қўллаб-қувватланишини такомиллаштириш, шунингдек, маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқаришнинг комплекс тизимини ўрганиш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Савдо ривожланишига кўмаклашиш” лойиҳаси кўмагида жорий йилнинг 7-12 октябрь кунлари Латвия давлатида “GLOBAL GAP” стандарти талаблари асосида мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, ушбу турдаги маҳсулотларни Европа давлатларига экспорт қилишни қўллаб-қувватлаш, халқаро бизнес кооперациясини ривожлантириш, ишлаб чиқариш жараёнларига халқаро стандартлар ва сертификатлаштиришга бўлган замонавий талабларни ўрнатиш, мутахасислар тайёрлаш бўйича амалий машғулот ва семинар-тренинглар ташкил этилди.

БАА Элчиси билан учрашув

08.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 8 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Бирлашган Араб Амирликларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Саид Матар Султан ас-Сири ал-Қамзийни қабул қилди.

Ўзбекистон-Тожикистон: парламентлараро алоқалар мустаҳкамланмоқда

08.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2019 йил 7 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг Тожикистон Республикаси Мажлиси намояндагон Мажлиси Оли Раиси Шукуржон Зуҳуров билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти Тожикистон Олий Мажлиси Вакиллар палатаси раисини қабул қилди

08.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Вакиллар палатаси раиси Шукуржон Зуҳуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон-Туркманистон давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича музокаралар тўғрисида

07.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 30 сентябрь - 6 октябрь кунлари Нукус шаҳрида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Қўшма Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилди

07.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 октябрь куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон делегацияси раҳбарининг Вашингтон шаҳридаги учрашувлари тўғрисида

02.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация АҚШга ташрифи доирасида Вашингтон шаҳрида музокаралар ўтказди.

Франция ТИВ Давлат котиби билан учрашув

02.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 1 октябрь куни Францияда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Париж шаҳрида Франция Республикасининг Европа ва ташқи ишлар вазири ҳузуридаги Давлат котиби Жан-Батист Лемуан билан учрашди.

Кипр Президентига табрик

02.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

1 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кипр Республикаси Президенти Никос Анастасиадисни миллий байрам - Мустақиллик куни билан табриклади.

Ўзбекистон делегацияси Нью-Йорк шаҳрида ОҲИЧК вазирлар учрашувида иштирок этди

25.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 23 сентябрь куни АҚШга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашга (ОҲИЧК) аъзо давлатлар вазирлари учрашувида иштирок этди.

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида музокаралар бўлиб ўтмоқда

25.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 23-28 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Шерикчилик ва ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги битим (ШҲКБ) лойиҳаси бўйича музокараларнинг 3-раунди ҳамда Иқтисодиёт, савдо ва инвестициялар бўйича “Ўзбекистон - ЕИ” кичик қўмитасининг 14-йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Қозоғистон Элчиси билан учрашув

24.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Қозоғистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Дархан Сатибалди билан учрашди.

Бирлашган Араб Амирликларининг Миллий аккредитация тизими ва Ўзбекистон Аккредитация Маркази ўртасида Англашув меморандуми имзоланди

24.09.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Мувофиқликни баҳолаш соҳасида Бирлашган Араб Амирликлари билан кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида, Халқаро Стандартлаштириш Ташкилоти (ISO) Бош ассамблеяси йиғилиши доирасида Ўзбекистон Аккредитация Маркази (O’ZAKK) ва Бирлашган Араб Амирликларининг Миллий Аккредитация Тизими (ENAS) ўртасида Англашув Меморандуми имзоланди.