Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Покистон Элчиси билан учрашув

2019-11-08 | Сиёсат

2019 йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Покистон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги дипломатик фаолиятини якунлаётган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ирфан Юсуф Шамини қабул қилди.

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, БМТ, ИҲТ, ШҲТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда таъкидланганидек, сўнгги йилларда ҳар икки томоннинг изчил саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон-Покистон муносабатлари деярли барча соҳаларда янги босқичга кўтарилди.

Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия ва бошқа биргаликдаги институтлар фаолиятига янги суръат беришдан манфаатдорлик изҳор этилди.

Учрашув якунида Вазир Элчига мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди. Элчи ўз навбатида Покистоннинг Тошкентдаги Элчихонаси раҳбари сифатидаги фаолиятини қўллаб-қувватлагани учун Ўзбекистон томонига миннатдорчилик билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться