Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон делегацияси Брюссельга ташриф буюрди

2019-11-14 | Сиёсат

2019 йилнинг 11-13 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Брюссель шаҳрига ташриф буюрди.

Ташриф доирасида “Ўзбекистон-ЕИ” Ҳамкорлик кенгашининг 15-мажлиси ва Европа Иттифоқи институтлари, Бельгия Сенати ва НАТО Парламент Ассамблеяси раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар, шунингдек, республиканинг инвестиция ва савдо-иқтисодий салоҳияти тақдимоти бўлиб ўтди.

Музокаралар чоғида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Европа томони “ГСП+” бенефициари мақомини олиш учун зарур бўлган барча 27 халқаро конвенсия ва битимларни Ўзбекистон томони ратификация қилганини олқишлади ва ушбу мақомни олиш учун Ўзбекистон томонининг аризасини тайёрлашда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Европа Иттифоқи, шунингдек, ЕИ давлатлари бозорларига экспорт қилиш учун Ўзбекистон етказиб берувчиларини мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар номенклатураси ва ҳажмларини кенгайтиришда қўллаб қувватлайди.

Бундан ташқари Еврокомиссиясининг Халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт бўйича Бош директори Коен Доенс билан учрашувдан сўнг “Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига кириши" ва “Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп шериклик траст фондига Европа Иттифоқининг тараққиёт ҳиссаси" техник ёрдам лойиҳаларини молиялаштириш тўғрисидаги иккита битим имзоланди.

Республиканинг ЖСТга кириши бўйича лойиҳа доирасида Европа томонининг ажратаётган грант маблағлари ҳажми 5 млн. еврони ташкил қилмоқда. Лойиҳа Ўзбекистонга мазкур ташкилотга тўлиқ қўшилиши жараёнида, жумладан зарур ҳужжатларни тайёрлаш, ўзбекистонлик мутахассисларнинг ЖСТ битимлари ва халқаро савдо тизими борасидаги билимларини оширишда кўмаклашишни кўзда тутади.

Евроиттифоқнинг Кўп шериклик траст фонди учун 5,2 млн. евро ҳажмидаги грант маблағлари Оролбўйи минтақасида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва Орол фожеаси оқибатларини юмшатиш соҳаларидаги лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилади.

Музокаралар чоғида Финландия Ташқи ишлар вазири Пекка Ҳаависто Финландия томони мазкур Траст фонди фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 1 млн. евро ажратишга қарор қилгани тўғрисида маълум қилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться