Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Минск шаҳрида вазирликлараро маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди
2019-11-14 | Сиёсат
2019 йилнинг 13 ноябрь куни Минск шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Беларусь Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Андрей Едвоченко томонидан қабул қилинди.
Суҳбат чоғида турли соҳаларда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва фаол ривожи нуқтайи назаридан ахборот соҳасида Ўзбекистон-Беларусь алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
* * *
Шу куннинг ўзида ташқи сиёсатни ёритиш ва ОАВ билан ишлаш бўйиша Ўзбекистон-Беларус вазирликлараро маслаҳатлашувларининг биринчи раунди бўлиб ўтди. Унда Беларусь Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот ва рақамли дипломатоя бошқармаси бошлиғи Анатолий Глаз бошчилигидаги делегация иштирок этди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги