Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон-Россия вазирликлараро маслаҳатлашувлари тўғрисида
2019-11-12 | Сиёсат
2019 йилнинг 11 ноябрь куни Москва шаҳрида ташқи сиёсатни ёритиш ва ОАВ билан ишлаш Ўзбекистон-Россия вазирликлараро маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.
Музокараларда Россия томонидан Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот ва матбуот департаменти директори ўринбосари Александр Бикантов бошчилигидаги делегация иштирок этди.
Маслаҳатлашувлар ҳамкорликни ривожлантириш масалари муҳокама қилинди ва чоғида рақамли дипломатия, хорижий ОАВ вакиллари билан муносабатлар, жамоатчилик фикри билан ишлаш соҳаларида тажриба алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги