Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Эроннинг Афғонистон бўйича махсус вакили билан учрашув

2019-11-12 | Сиёсат

2019 йилнинг 11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Эрон Ташқи ишлар вазирининг ҳамкорлик бўйича маслаҳатчиси, Афғонистон бўйича махсус вакили Муҳаммад Иброҳим Тоҳириён Фард билан учрашди.

Учрашувда Афғонистондаги ҳозирги вазият ва ушбу мамлакатдаги тинчлик жараёни юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Эрон томонига Афғонистон муаммосини ҳал этиш борасидаги Ўзбекистон саъй-ҳаракатлари, Афғонистонни иқтисодий тиклаш борасидаги мамлакатимиз сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида маълумот берилди.

Эрон дипломати Афғонистонни минтақавий жараёнларга кенг миқёсда интеграциялашуви ва Ўзбекистон томонидан илгари сурилган турли инфратузилма лойиҳаларини тадбиқ этишда амалий ёрдам бериш бўйича Президент Шавкат Мирзиёев сиёсатини юқори баҳолади.

Шу ўринда, Муҳаммад Иброҳим Тоҳириён Фард Ўзбекистоннинг Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари қиёфасидаги кенг кўламли ўзгаришлардан ҳайратда эканлигини изҳор этар экан, бу ўзгаришларни Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан, шунингдек, аввало минтақадаги қўшнилар билан очиқлик ва ишончга асосланган мақсадли сиёсат билан боғлади.

Афғонистон муаммосини тинч йўл билан ҳал этиш муҳимлиги нуқтайи назаридан, суҳбатдош минтақа давлатларининг бу борадаги саъй-ҳаракатларини жипслаштириш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться