Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Белорусия давлат метрология институти (БелГИМ) билан метрология соҳасида ҳамкорлик бўйича келишув имзоланди

10.12.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси  ва Беларусь Республикаси ўртасида метрология соҳасида икки томонлама манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон миллий метрология институти давлат корхонаси ва Белорусия давлат метрология институти (БелГИМ)  ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди.

Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашишда халқаро ҳамкорлик кенгайтирилмоқда

10.12.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2019 йил 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Джон МакГрегор билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Хитой:ҳарбий матбуот ҳамкорлиги истиқболлари ўрганилди

09.12.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти бошлиғи подполковник Баҳром Зулфиқоров раҳбарлигидаги ҳарбий делегация Хитой Халқ Республикасига (ХХР) хизмат сафарида бўлиб қайтди.

Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлари учун "Менинг бизнесим" махорат дарси бўлиб ўтади

09.12.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Синергия Россия Тижорат Университети "Кичик ва ўрта тадбиркорлик ва якка тартибдаги тадбиркорлик ташаббусини қўллаб-қувватлаш" миллий лойиҳасининг "Тадбиркорликни ривожлантириш" федерал лойиҳаси доирасида Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлари учун "Менинг бизнесим" маҳорат дарсини ўтказишни режалаштирмоқда.

Хитойнинг Аҳолишунослик ва меҳнат иқтисодиёти институти билан ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

09.12.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий марказининг раҳбари Хитой ижтимоий фанлар академиясининг Аҳолишунослик ва меҳнат иқтисодиёти институтининг таклифига мувофиқ меҳнат, аҳоли бандлиги, демография, меҳнат миграцияси  ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида долзарб муаммолар ечимига қаратилган устувор илмий-амалий тадқиқотларни амалга ошириш, илмий салоҳиятни ривожлантириш ва ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш мақсадида жорий йилнинг 27 ноябрь – 2 декабрь кунлари ушбу Институтга ташриф буюрди.

Конфессиялар ишлари кенгашида Ўзбекистондаги диний бағрикенглик тамойилларининг ёрқин ифодаси эътироф этилди

06.12.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита

Сўнгги йилларда Давлатимиз Раҳбари томонидан барча соҳа ва йўналишлар қатори юртимизда истиқомат қилиб келаётган турли миллат ва элат, диний конфессия вакиллари ўртасида ўзаро дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, диний бағрикенглик тамойилларини қарор топтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жамшид Ходжаев: муаммоларни ҳал этиш учун кучларимизни бирлаштиришимиз зарур

06.12.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги делегация Озарбайжон Республикасида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар қишлоқ хўжалиги вазирларининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди. 

ХХР ҳудудида Ўзбекистон юридик фирмаларининг филиалларини очиш имконияти муҳокама қилинди

06.12.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Жорий йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари А.Ташкулов Хитойнинг “Duan & Duan” юридик фирмаси вакиллари билан учрашди. Йиғилишда Тошкент давлат юридик университети проректори И.Рустамбеков ҳам иштирок этди.

Ўзбекистон ва Россия киноижодкорлари ҳамкорликда "Барон-2" ва “Мистер Нокаут” фильмини суратга олишади

05.12.2019МаданиятМанба: «Халқ сўзи»

Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги маданият кунлари доирасида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан “Ўзбекистон-Россия“ халқаро кинофоруми бўлиб ўтди.

Инвестицион муҳитни аниқлаш бўйича тадбиркорлар ўртасида сўровнома

05.12.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда “The Boston Consulting Group” ҳалқаро компанияси билан ҳамкорликда республика ҳудудларидаги инвестицион муҳитни аниқлаш мақсадида Ўзбекистон тадбиркорлари ўртасида сўровнома ўтказмоқда.

Ўзаро ҳамкорлик алоқалари

05.12.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Бугун, 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг маданият бўйича кичик комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Швеция Қироллигининг мамлакатимиздаги элчиси билан учрашди

05.12.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Жорий йилнинг 4 декабрь куни адлия вазири ўринбосари А. Ташкулов Швеция Қироллигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Стокгольм шаҳрида) Ингрид Терсман билан учрашди.

Тошкент давлат шарқшунослик институтида Японшунослик факультети ташкил этилди

05.12.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2019 йил 4 декабрь куни Тошкент давлат шарқшунослик институтида японшунослик факультетининг расмий очилиш маросимига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Афғонистон учун олий маълумотли кадрлар тайёрламоқда​

04.12.2019Таълим Манба: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Сурхондарё вилояти Термиз туманида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази қўшни давлат учун етук малакали кадрлар тайёрлаш ва азалий дўстлик, ўзаро ҳамкорлик алоқаларни юксалтиришнинг тамомила янги қирраларини намойиш этди.