Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳар ҳокими БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовскани қабул қилди

2019-11-11 | Сиёсат

Учрашувда БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги фаолияти ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширадиган лойиҳалари борасида фикр алмашилди.

Тошкент шаҳар ҳокими БМТ ТДнинг ривожланиш соҳасидаги дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўлида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб бораётган ишларини эътироф этиб ўтди. Хусусан, Ўзбекистон ва бевосита Тошкент билан ҳамкорликдаги лойиҳалар муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлади.

Матильда Димовска юртимиз ва пойтахтимизда барқарор тараққиётга эришиш ҳамда халқ фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади. Тошкент ҳақида сўз юритар экан, пойтахтимиздаги яшиллик ва ободлик уни ниҳоятда таъсирлантирганини, кўчаларда қушларнинг сайраши эшитилишини, бундай ҳолатни аввал фаолият юритган шаҳарлари учратмаганлигини эътироф этди. Тошкентда маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, замонавий инфратузилмани яратиш баробарида яшил ҳудудларни кенгайтириш ҳамда бошқа қатор йўналишларда олиб борилаётган ишлар ҳақида ижобий фикрларни билди.

Ўзаро мулоқот давомида Тошкентда яшил транспорт йўлагини ташкил қилиш, электро автобуслар сонини ошириш ҳамда “Ақлли шаҳар” концепцияси доирасидаги ҳамкорликдаги лойиҳаларни ривожлантириш масаласи муҳокама этилди. Маълум қилинишича, ҳозирда Тошкентда синов тариқасида битта электро автобус ҳаракатланмоқда. Яқинда уларнинг сони ўнтага етказилади. Шунингдек, шаҳримизда турли соҳалар фаолиятини ривожлантириш борасида қатор инновацион лойиҳалар амалга оширилмоқда. “Ақлли шаҳар” концепцияси ишлаб чиқилган ва уни ҳаётга жорий этиш чоралари кўрилмоқда. БМТ Тараққиёт дастурининг вакили бу масалада юртимиз ва шаҳримиз учун мос бўлган лойиҳаларни амалга оширишда яқиндан кўмак беришга тайёрлигини билдирди.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги вакиллиги билан бу йўналишлардаги ҳамкорлик изчил давом  этади.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться