Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Микробиология соҳасида ҳамкорлик Меморандуми

2019-11-07 | Фан

ЎзР ФА Микробиология институти директори, б.ф.д., профессор Қахрамон Давранов Хитой Фанлар академияси Шинжон физика ва кимё технологиялари институтининг директори ўринбосари, профессор Хожи Акбер Аисанинг таклифига биноан Хитой Халқ Республикасида илмий сафарда бўлди.

Сафарнинг асосий мақсади Хитой мамлакатида микробиология фанининг ривожланишини бугунги кундаги ҳолати билан танишиш ва ЎзР ФА Микробиология институтида олиб борилаётган илмий ва амалий йўналишлар билан таништиришдан иборат эди.
 
Профессор Қ.Давронов ўсимлик моддалари кимёси бўйича халқаро анжуманда иштирок этди ва Хитой ФА Микробиология институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари профессор Ҳуа Ҳианг институт фаолияти билан танишди.
 
Микроорганизмлар музейи директори Жунсаи Ма, лаборатория мудирлари профессорлар Сонгдонг Менг, Мин Фан лар билан танишиб, уларнинг лабораторияларида олиб борилаётган тадқиқотлар, олинган натижалар, эришилган ютуқлар ва чоп этилган мақолалар ҳақида маълумотлар олди.
 
Ташриф якунида икки томонлама ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди. Унинг доирасида Ўзбекистон-Хитой қўшма лабораториясини ташкил этиш тўғрисида келишув имзоланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси

Поделиться