Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Чехия Президентига табрик

28.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Чехия Республикаси Президенти Милош Земанни миллий байрам -Мустақил Чехословакия ташкил топган кун билан табриклади.

Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Токиодаги учрашувлари

25.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Ўзбекистон делегацияси Японияга ташрифи доирасида мазкур мамлакатнинг Иқтисодий тараққиёт давлат вазири, Япония парламентининг Ўзбекистон билан дўстлик лигаси бош котиби Ясутоши Нишимура билан учрашди.

Танзила Нарбаева Арманистон Президенти Армен Саркисян билан учрашди

25.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Японияга расмий ташрифи доирасида қатор мамлакатлар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди. Хусусан, Арманистон Президенти Армен Саркисян билан учрашувда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Франция элчиси билан учрашди

24.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Жорий йилнинг 23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида адлия вазири Русланбек Давлетовнинг Франция Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Изабел Сервоз-Галлуччи билан учрашуви бўлиб ўтди.

Хитой – Марказий Осиё: ҳамкорликнинг янги имкониятлари

23.10.2019СиёсатМанба: ЎзА

Хитой Халқ Республикасининг Наньнин шаҳрида "Хитой – Марказий Осиё" VII ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди. Форумнинг асосий мақсади Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида турли жабҳалардаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган.

Ўзбекистон Президенти Ҳиндистоннинг Гужарат штати делегациясини қабул қилди

22.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 октябрь куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Ҳиндистон Республикаси Гужарат штати бош вазири Вижай Рупани бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

 

Қўшма тадбирлар ўтказиш келишувига эришилди

22.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ташриф доирасида Япониянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси, “Дўстлик” ордени соҳиби Кёко Накаяма билан учрашди.

Японияда Ўзбекистондаги кенг кўламли ва жадал ислоҳотлар юқори баҳоланмоқда

22.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Японияга ташрифи доирасида Япония ташқи ишлар вазирининг махсус ёрдамчиси Ичиро Кавабата билан учрашди.

Бразилия Элчиси билан учрашув

21.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 21 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Бразилия Федератив Республикисининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Товар да Силва Нунесни қабул қилди.

Янги Зеландия Элчиси билан учрашув

17.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Янги Зеландиянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Иэн Александр Ҳилл билан учрашди.

АҚШ элчиси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида бўлди

16.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2019 йил 15 октябрь Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг Туркий кенгашга аъзо бўлиши – табиий ва тарихий жараён

15.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида 15 октябрь куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммити бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан учрашди

15.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Бокуда ўтаётган Туркий кенгаш саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти - Элбоши Нурсултон Назарбоев билан учрашди.

Ўзбекистон Президенти Венгрия Бош вазирини қабул қилди

15.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 октябрь куни Туркий кенгашнинг Бокудаги саммити доирасида Венгрия Бош вазири Виктор Орбанни қабул қилди.

Туркия Ташқи ишлар вазири билан учрашув

14.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 13 октябрь куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий кенгаш) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 7-йиғилишида иштирок этиш учун Боку шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мавлют Чавушўғлу билан учрашди.

Ўзбекистон ва Гренада ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилгани тўғрисида

14.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 11 октябрь куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонасида Ўзбекистон Республикаси ва Гренада ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма Коммюникени имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга жўнаб кетди

11.10.2019МДҲМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси тадбирларида иштирок этиб, Тошкентга учиб кетди.

Ўзбекистон 2020 йилда МДҲга раислик қилади

11.10.2019МДҲМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммити кенг доирадаги музокаралар билан давом этди.