Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бир гуруҳ америкалик экспертлар билан учрашув
2019-11-11 | Сиёсат
2019 йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Атлантика кенгашининг Евросиё маркази директори, АҚШнинг мамлакатимиздаги собиқ Элчи Джон Эдвард Ҳёрбст бошчилигидаги бир гуруҳ америкалик экспертларни қабул қилди.
Вазир меҳмонларни қутлар экан, Ўзбекистонда ҳаётнинг барча жабҳаларида юз бераётган кенг кўламли ўзгаришлар фонида нуфузли америкалик экспертлар делегациясининг ташрифи ўз вақтида амалга оширилаётганлигини таъкидлади.
Учрашувда Атлантика кенгаши ва АҚШнинг бошқа муҳим илмий марказлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистоннинг турдош марказлари билан Атлантика кенгаши ҳамкорлигини кенгайтирилиши АҚШнинг сиёсий қарашни шакллантирувчи доиралари эътиборига Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё минтақасида амалга ошаётган ўзгаришлар тўғрисида обектив маълумотларни етказиш бўйича ишларни фаоллаштиришга ёрдам бериши таъкидланди.
Суҳбат давомида Вазир америкалик экспертларнинг саволларига жавоб берди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги