Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон-Туркманистон чегараси бўйича ишчи гуруҳларнинг учрашуви бўлиб ўтди
2019-11-12 | Сиёсат
2019 йилнинг 6-12 ноябрь кунлари Туркманобод шаҳрида (Туркманистон) Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегараси делимитацияси ва демаркацияси масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида давлатлараро чегара бўйлаб демаркация чизиғини ўтказиш бўйича ва аерофототасвир ишларини амалга ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Учрашувда ишчи гуруҳларнинг 2020 йил учун учрашувлар режаси-жадвали тайёрланди.
Учрашув анъанавий дўслик муҳитида ўтди.
Музокаралар якунларида Ўзбекистон Ресоубликаси ва Туркманистон делегациялари раҳбарлари Тўлқин Абдуллаев ва Мамед Мамедов учрашув протоколони имзоладилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги