Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Конфессиялараро мулоқот – жамиятда тинчлик ва тотувликни таъминлашнинг муҳим омили” мавзусида давра суҳбати
2019-11-06 | Жамият
Ўзбекистон ва Америка илмий доиралари вакиллари иштирокида Самарқанддаги Ёшлар марказида “Конфессиялараро мулоқот – жамиятда тинчлик ва тотувликни таъминлашнинг муҳим омили” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида диний бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни қўллаб-қувватлаш, тинчлик ва осойишталикни сақлаш, ўзаро мулоқотларни янада ривожлантириш, барча динлар инсониятни эзгуликка чорлаши, унинг камолотига хизмат қилиши, хусусан, ислом дини тинчлик дини ўлароқ, башариятни бунёдкорликка, эзгуликка ундаши, ҳар қандай дин бузғунчи гуруҳларнинг террорчилик ҳаракатларини қаттиқ қоралаши, уларга нисбатан муросасизлик позициясини илгари суриши каби масалалар муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита