Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Тошкент шаҳрида ҳуқуқий соҳадаги Ўзбекистон-БАА вазирликлараро маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

06.11.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 5 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-БАА ҳамкорлигини инвентаризация қилиш ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича ташқи ишлар вазирликлари ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

Норвегия билан ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг устувор йўналишлари муҳокама этилди

06.11.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2019 йил 5 ноябрь куни Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Софоевнинг Норвегия Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Аудун Халворсен билан учрашуви бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва Норвегия ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни, шунингдек БМТ шафелигида Оролбўйи минтақаси учун кўп шериклик асосидаги Траст фонди доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.

Танзила Нарбаева Қозоғистон Президенти билан учрашди

05.11.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон парламенти делегацияси расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлиб турибди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Токаев билан учрашди.

Навоий ЭИЗ да Ўзбек-Хитой фармацевтика заводи қурилиши бошланди

05.11.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

4 ноябрь куни Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ХХР илм-фан ва технологиялар вазирлигининг Ижтимоий соҳаларда илм-фан ва технологияларни ривожлантириш департаментининг бош директори ўринбосари Тян Баогу бошчилигидаги Хитой делегациясини қабул қилди.

Покистонда Наманган вилояти кўргазмаси ташкил этилади

05.11.2019ЖамиятМанба: Наманган вилояти ҳокимлиги

Наманган вилояти ҳокимлигида 2 ноябрь куни Покистоннинг Лаҳор шаҳрида жойлашган Ўзбекистон — Покистон савдо ва маданият маркази раиси Руҳайл Икром бошчилигидаги делегация қабул қилинди.

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Норвегия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

05.11.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 4 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Норвегия вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг иккинчи раунди бўлиб ўтди.

Ўзбекистон – Америка: дин ва қонун устуворлиги соҳасида тажриба алмашув

05.11.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Тошкентда 4 ноябрь куни "Дин ва қонун устуворлиги" мавзусида Ўзбекистон – Америка илмий-амалий семинари бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг Қозоғистон Республикасига ташрифи тўғрисида

03.11.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Қозоғистон Республикаси парламенти Сенати Раисининг таклифига биноан жорий йил 4-5 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Қозоғистон Республикасида бўлади.

Ўзбекистон Президенти Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосарини қабул қилди

01.11.2019ШҲТМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Бугун, 1 ноябрь куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукуматлар раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди.

Ўзбекистон – Хитой ҳукуматлари ўртасида икки томонлама музокаралар

01.11.2019ШҲТМанба: ЎзА
Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгаши Бош вазири Ли Кэцяннинг давлатимизга расмий ташрифи доирасида 1 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида икки мамлакат ҳукуматлари делегациялари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев ХХР Давлат кенгаши Бош вазирини қабул қилди

01.11.2019ШҲТМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизга расмий ташриф билан, шунингдек, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг 18-мажлисида иштирок этиш учун келган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцянни қабул қилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди

01.11.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги

2019 йил 1 ноябрь куни Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон-Тожикистон” дўстлик жамиятининг йиғилиши ўтказилди. Унда мазкур жамиятни ташкил этиш ташаббус гуруҳи ва бошқарув аъзолари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Россия Федерацияси Ҳукумати Раисини қабул қилди

01.11.2019ШҲТМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведевни қабул қилди. 

Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведев Тошкентга келди

01.11.2019ШҲТМанба: ЎзА

Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведев ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Тошкентга келди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Беларусь Республикаси Бош вазирини қабул қилди

01.11.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси доирасида пойтахтимизда бўлиб турган Беларусь Республикаси Бош вазири Сергей Румасни қабул қилди.

​Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян Ўзбекистонга келди

01.11.2019ШҲТМанба: ЎзА

Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Тошкентга келди.

Афғонистон Ислом Республикаси Ҳукумати ижрочи раиси Абдулла Абдулла Тошкентга келди

01.11.2019ШҲТМанба: ЎзА

Афғонистон Ислом Республикаси ҳукумати ижрочи раиси Абдулла Абдулла ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Тошкентга келди.

Ўзбекистон Президенти Тожикистон Бош вазирини қабул қилди

01.11.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди.

Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Бош вазирини қабул қилди

01.11.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар Бош вазирлари учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Қирғиз Республикаси Бош вазири Муҳаммадқалий Абилғазиевни қабул қилди.