Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Жаҳон банки вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

07.09.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Иқтисодиёт ва молия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Татьяна Проскурякова бошчилигидаги Жаҳон банки делегацияси вакиллари билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон-Мўғулистон: аграр соҳадаги ҳамкорликнинг янги йўналишлари муҳокама қилинди

10.07.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Бугун Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Мўғулистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дорж Баяркҳуу билан учрашди.

АCWА Power компанияси Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиришни режалаштирмоқда

10.07.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 10 июль куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир Лазиз Кудратов АCWА Power компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунаян билан музокаралар ўтказди.

Тошкентда Digital Leadership форумининг очилиш маросими бўлиб ўтди

07.07.2023ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Жорий йилнинг 7 июль куни Тошкентда Digital Leadership форумининг очилиш маросими ўтказилди.

«Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес ҳамда микромолиялаш» мавзусига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

07.07.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Жорий йилнинг 6 июль куни «Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров бошчилигида “Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес ҳамда микромолиялаш» мавзусига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир Тошкент шаҳридаги «Триллиант» меҳмонхонасида ўтказилди.

Халқаро конференция қизғин ўтди

07.07.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

«Барқарор ривожланиш мақсадлари: озиқ овқат хавфсизлиги ва сув таъминоти» халқаро конференцияси долзарб ва қизиқарли чиқишларга бой бўлди.

Адлия вазирлигида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

06.07.2023ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

2023 йил 4 июль куни Адлия вазирлигида адлия вазири Акбар Тошқулов билан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси делегацияси раҳбари Урсула Гачек ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Озарбайжон Президенти томонидан қабул қилинди

06.07.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

5 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация Боку шаҳрида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев томонидан қабул қилинди. 

Лудгер Шукнехт: «Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар, эришилаётган натижалардан катта таассурот олдим»

06.07.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Жорий йилнинг 5 июль куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) билан ҳамкорликдаги лойиҳаларни муҳокама қилиш мақсадида банк вице-президенти Лудгер Шукнехтни қабул қилди. 

Япония билан 2,2 млн долларлик шартнома имзоланди

05.07.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Бугун Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Такаши Ҳатори, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Бито Ёшибуми бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Самарқандда ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлашга доир конвенцияси Томонлар конференциясининг 14-йиғилиши бўлиб ўтади

04.07.2023ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

2023 йилнинг 20 июнь куни Берлинда Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда БМТ Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлашга доир конвенцияси (CMS конвенцияси) Ижрочи котиби Э. Френкел ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтириш ниятида

04.07.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 4 июль куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) вице-президенти Людгер Шукнехт билан учрашди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Туркий инвестиция фонди президентини қабул қилди

03.07.2023СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон  ташқи ишлар  вазири  Бахтиёр Саидов  бугун Туркий инвестиция фонди президенти ва Туркий давлатлар ташкилоти собиқ бош котиби Бағдод Амреев  билан учрашди.

Қишлоқ хўжалиги вазирининг Рим учрашувлари

03.07.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Рим шаҳрида ўтаётган БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг 43-конференцияси доирасида бир қатор мамлакатлар қишлоқ хўжалиги вазирлари билан учрашувлар ўтказди.

Ўзбекистон ва ФАО ҳамкорлиги муҳокама этилди

03.07.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Рим шаҳрида ўтаётган БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг 43-конференцияси доирасида ФАО бош директорининг ўринбосари, Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили Владимир Рахманин билан учрашди.

Ўзбекистон билан Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда

27.06.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Саудия Арабистони Подшоҳлиги (САП) инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ билан видеоконференция тарзида музокара ўтказди.

Lasselsberger Group Ўзбекистонда учта инвестиция лойиҳасини амалга оширади

23.06.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 23 июнь куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов «Lasselsberger Group» компанияси бош директори Йозеф Ласселсбергер билан учрашув ўтказди.

Аграр соҳадаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди

23.06.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Бугун Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Австралия суғориш каналларини автоматлаштириш консорциуми вакиллари билан учрашди.

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги раҳбари Бито Ёшибуми билан учрашув бўлиб ўтди

23.06.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Жорий йилнинг 22 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (ЯХҲА) Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхона раҳбари Бито Ёшибуми ҳамда ушбу ваколатхона собиқ раҳбари Миязаки Сугуру билан учрашди.