Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда Digital Leadership форумининг очилиш маросими бўлиб ўтди

2023-07-07 | Технологиялар

Жорий йилнинг 7 июль куни Тошкентда Digital Leadership форумининг очилиш маросими ўтказилди.

Форум очилишида 300 дан ортиқ BPO ва IT-аутсорсинг компаниялари, хорижий ташкилотлар, тадбиркорлар ҳамда бутун дунёдан 20 дан ортиқ спикерлар иштирок этди.

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов тадбир очилиш маросимида сўзга чиқиб, бу каби тадбирларнинг қай даражада муҳимлиги, тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад нималардан иборатлиги ҳақида ўз фикрларини билдирди. Шунингдек, ўз тақдимоти билан қатнашди.

Сўзга чиққан спиреклар ушбу форум Ўзбекистонда ўз бизнесини дунёга намойиш қилмоқчи бўлган компаниялар учун муҳим тадбирлардан бири эканини мамнуният билан қайд этишди.

Шунингдек, ушбу форум номзодларга компанияларининг IT-аутсорсинг ва BPO хизматларининг етакчи провайдери сифатида тарғиб қилишга ажойиб имконият яратиши, Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг жадал ривожланаётган IT-хаблардан бири экани таъкидланди.

Форум доирасида «Huawei» компаниясининг минтақавий офиси ва «ZTE» компаниясининг BPO маркази «VEON»нинг янги бизнес йўналиши ҳамда «Acharya» университетининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Шу билан бирга, «Ўзбектелеком» АК янги бизнес модели тақдимоти ўтказилди, шунингдек, «Subscriber control» тизими расмий ишга туширилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться