Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Аграр соҳадаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди

2023-06-23 | Иқтисодиёт

Бугун Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Австралия суғориш каналларини автоматлаштириш консорциуми вакиллари билан учрашди.

Самимий руҳда бошланган учрашувда дастлаб икки томон ўз имкониятлари ва аниқ мақсадларини баён этишди.

Шундан сўнг, Австралия суғориш каналларини автоматлаштириш консорциуми вакиллари Ўзбекистондаги айрим сув объектлари билан танишганларини ва бу борада ҳамкорлик қилиш истагида эканликларини билдиришди.

Маълумки, дунёда сув истеъмоли демографик ўсиш ва иқтисодий ривожланиш билан ҳамоҳангликда ортиб бормоқда. Шунингдек, одамларнинг сув ресурсларига таъсири натижасида ҳамда иқлим ўзгариши птуфайли уларнинг миқдори пасаймоқда. Мамлакатимиз сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, улардан самарали фойдаланиш, сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш ва ривожлантириш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, сувни тежаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда ва уни тежайдиган технологияларни жорий этиш кўлами кенгайтирилмоқда. Бу эса, қишлоқ хўжалигида сувни сезиларли даражада тежашга ва ундан самарали фойдаланишга ҳамда экинларнинг ҳосилдорлигини оширишга хизмат қилади.

Шуниям алоҳида қайд этиш жоиз, мамлакатимиз сув хўжалигига рақамли технологияларни жорий этишга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Шу муносабат билан сув хўжалиги объектларида сув ресурсларини мониторинг қилиш ва бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимларини босқичма-босқич амалиётга ўтказиш ишлари олиб борилмоқда. Бунга мисол сифатида яқинда амалга оширилган «Миришкор-Қамаши каналида гидро-иншоотларни модернизация қилиш» пилот лойиҳасини келтиришимиз мумкин. 13,8 км узунликдаги каналда «Rubicon Water» компаниясининг 25 та қопқоқлари ўрнатилган. Лойиҳа Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси билан Европа Иттифоқининг грант маблағларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилди.

Учрашувда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари томонидан тақдим этилган ушбу маълумотлар Австралия суғориш каналларини автоматлаштириш консорциуми вакилларида ката қизиқиш уйғотди ва ҳамкорликнинг дастлабки қадамини қўйишга келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться