Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббусини бир овоздан қўллаб-қувватлади

16.12.2022СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

БМТ Бош Ассамблеяси «Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришишни жадаллаштиришда парламентларнинг ролини ошириш тўғрисида»ги резолюцияни бир овоздан маъқуллади.

АҚШ Давлат котиби билан учрашув тўғрисида

13.12.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги делегация Америка Қўшма Штатлари давлат котиби Энтони Блинкен билан музокаралар олиб борди.

Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг 12 йиғилишидаги иштироки тўғрисида

12.12.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йил 11 декабрь куни Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов бошчилигидаги делегация БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (MOPDMM) Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг 12 йиғилишида иштирок этди.

Қирғиз Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашув тўғрисида

12.12.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Қирғиз Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Айбек Молдогазиев билан учрашди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигини янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва томонларни қизиқтирган бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон – Туркманистон: дўстлик, қўшничилик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш руҳидаги стратегик шериклик

12.12.2022ИқтисодиётМанба: ЎзА

Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида “Мулоқот – тинчлик гарови” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда Сенат раиси бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди.

Ўзбекистон делегациясининг АҚШга бўлажак ташрифи ҳақида

12.12.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йилнинг 12-14 декабрь кунлари Ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Америка Қўшма Штатларига ташриф буюради.

Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Ху Чунхуа билан учрашув бўлиб ўтди

10.12.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Жорий йилнинг 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров ҳамда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Ху Чунхуа ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Словакия Элчиси билан учрашув тўғрисида

09.12.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йилнинг 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Словакия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ян Борини мамлакатимиздаги дипломатик миссияси якунлаётгани муносабати билан қабул қилди.

АКТ вазири Татаристон Бош вазири ўринбосари билан IT-таълим, киберспорт, телекоммуникация соҳасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

09.12.2022Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Бугун, 9 декабрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Татаристон Республикаси Бош вазири ўринбосари Роман Шайхутдинов билан учрашув ўтказди.

Халқаро Қишлоқ хўжалиги университетида конференция: Озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш

09.12.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Тошкентда  “Food Security and Sustainable Development” («Озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш») мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги И International Agriculture University (Халқаро қишлоқ хўжалиги университети) томонидан ташкил этилди. Конференция ҳамкорлари: 

Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

09.12.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

IT Park Sabah.lab билан ҳамкорлик Меморандумини имзолади

07.12.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

IT Park да Озарбайжоннинг Sabah.lab акселерация маркази вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Европа бренди Наманганда ишлаб чиқарилади

07.12.2022ИқтисодиётМанба: Ўзтўқимачиликсаноат

Наманган вилоятида  Германиянинг “HUGO BOSS”, "CARL GROSS" каби йирир  брендлари билан  ҳамкорлик қилувчи  "FAZMAN TEXTILE" МЧЖ томонидан  янги корхонаси ишга туширилди.

Россия Элчиси билан учрашув тўғрисида

07.12.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йил 7 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сидиков Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олег Малгинов билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг Жанубий Хитой бозорига экспорти ҳажмини ошириш истиқболлари муҳокама қилинди

07.12.2022ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси ҳамда Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Жанубий Хитой ҳудудидаги Гуандун Озиқ-овқат маҳсулотлари импорти уюшмаси (Guangdong Imported Food Association - IFA) билан биргаликда Хитой бозорига кириш ва манфаатли экспорт шартномалари тузишга бағишланган  онлайн семинар-тренинг ташкил этилди.

Саудия Арабистони Элчиси билан учрашув тўғрисида

07.12.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Саудия Арабистонининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Юсуф ал-Утайбийни қабул қилди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этдилар

06.12.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 декабрь куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.

БМТ Бош котиби ўринбосари билан учрашув тўғрисида

06.12.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари, БМТнинг Женевадаги бўлинмаси Бош директори Татяна Валоваяни қабул қилди.

Тошкент халқаро туризм ярмаркасида фаол ҳудуд ва ташкилотлар тақдирланди

05.12.2022ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Тошкент шаҳрида “Ипак йўлида туризм” 27-Тошкент халқаро туризм ярмаркасининг учинчи куни тадбирлари бўлиб ўтди. Ялпи сессиялар ва Б2Б учрашувлардан сўнг куннинг иккинчи ярмида “TXTY–2022” тадбирида фаол иштирок этган ҳудудлар ва ташкилотлар муносиб тақдирланди.