Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги раҳбари Бито Ёшибуми билан учрашув бўлиб ўтди

2023-06-23 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 22 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (ЯХҲА) Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхона раҳбари Бито Ёшибуми ҳамда ушбу ваколатхона собиқ раҳбари Миязаки Сугуру билан учрашди.

Учрашув аввалида Ё. Битони ЯХҲАнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари лавозимига тайинланганлиги ҳамда бу лавозимда вазирлик билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга умид билдирди. 

Суҳбат давомида буджетни қўллаб қувватлаш, мамлакатимизда энергетика ва транспорт инфратузилмаси модернизацияси, демографик дивиденд ҳисобига ривожланаётган ипотека бозорини молиялаштириш ва янги иш ўринларини яратиш каби йўналишларда ишларни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. 

Ё. Бито: «Ўзбекистондан олдин ЯХҲАнинг энг йирик дебиторларидан ҳисобланган Ҳиндистон ва Бангладешда фаолият юритганман. Кредитларни жалб қилишда мамлакатнинг қарздорликни тўлаш имконияти муҳим омилдир. Бу ўринда Ўзбекистонда кредитларни қайтариш механизми тўғри йўлга қўйилганлигини таъкидламоқчиман».

Учрашув якунида томонлар ўртасида қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва янги имкониятлардан кенг фойдаланишга келишилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Поделиться