Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон-Мўғулистон: аграр соҳадаги ҳамкорликнинг янги йўналишлари муҳокама қилинди
2023-07-10 | Иқтисодиёт
Бугун Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Мўғулистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дорж Баяркҳуу билан учрашди.
Учрашувда 2004 йилда Мўғулистон Тошкентда ШҲТнинг биринчи кузатувчи давлатига айлангани рамзий маъно касб этиши, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити эса икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга катта туртки бўлгани эътироф этилди.
Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Мўғулистон ташқи ишлар вазири Баттцецег Батмункҳнинг ташрифи чоғида ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссия тузиш тўғрисидаги Битим имзолангани, жорий йилнинг сентябр ойида Мўғулистон озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва енгил саноат вазири Болорчулуун Кҳаянгаа билан учрашишни режалаштирганини айтиб ўтди.
Жорий йилнинг 16-18-март кунлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ишчи гуруҳи Ҳукуматлараро комиссиянинг кун тартибини тайёрлаш, шунингдек чорвачилик соҳасида қоʻшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини коʻриб чиқиш мақсадида Мўғулистонда бўлиб қайтгани, айни дамда эса Мўғулистонда чорва молларини биргаликда кўпайтириш ва кейинчалик гўштни қайта ишлаш учун Ўзбекистонга экспорт қилиш имкониятлари ўрганилгани, мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши бошқа соҳаларда ҳам кенг кўламли саноат кооператсиясига замин яратиши таъкидланди.
Ўз ўрнида элчи Дорж Баяркҳуу аграр соҳадаги ҳамкорликнинг ҳар икки давлат учун манфаатли бўлишига урғу берар экан, Ўзбекистонда етиштирилган мевалар ўзининг ширинлиги ва табиийлиги билан алоҳида ажралиб туриши, айнан мана шу жиҳатлари учун Мўғулистонда юртимизда етиштирилган меваларга талаб катталигини айтиб ўтди. Учрашувда томонлар аграр соҳадаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, ва ҳамкорликда ишлаб чиқиладиган лойиҳаларни амалга ошириш механизмлари юзасидан фикр алмашдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги