Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АCWА Power компанияси Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиришни режалаштирмоқда

2023-07-10 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 10 июль куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир Лазиз Кудратов АCWА Power компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунаян билан музокаралар ўтказди.

Томонлар компаниянинг мамлакатимиздаги жорий лойиҳалари портфелини амалга оширишнинг долзарб масалаларини ҳамда энергетика ва кимё саноатида инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Учрашувда АCWА Power компаниясининг республика энергетика тармоғини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси қайд этилди. Бугунги кунда компаниянинг мамлакатимиздаги инвестиция портфели умумий қиймати 6,8 миллиард доллардан ортиқ ва умумий қуввати 5,5 ГВт дан ортиқ бўлган 8 та лойиҳадан иборат. Компания муваффақияти Ўзбекистонни қулай инвеститсявий йўналиш ва Марказий Осиё минтақасида қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича етакчи марказ сифатида илгари суришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Сирдарё вилоятида қуввати 1,5 ГВт бўлган буғ-газ электр станциясини, Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида умумий қуввати 2,6 ГВтга тенг шамол электр станцияларини ҳамда Самарқанд ва Тошкент вилоятларида 1,4 ГВт қувватга эга қуёш станцияларини қуриш бўйича лойиҳаларни амалга оширишнинг долзарб масалалари юзасидан конструктив фикр алмашилди. Лойиҳаларни жадал ишга туширишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар комплексини қабул қилишга келишилди.

Алоҳида тартибда бир қатор янги ташаббуслар кўриб чиқилди. Шу тариқа, томонлар зарур жараёнлар якунлангани ва йилига 3 минг тонна қувватга эга «яшил» водород ишлаб чиқарувчи завод қурилиши лойиҳаси бўйича янги келишувлар тузилганини олқишлади. Қурилиш ишлари жорий йилнинг кузида бошланиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, шамол турбиналари учун ускуналар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳасини жадаллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди. Иккала томоннинг фикрига кўра, мазкур лойиҳанинг Ўзбекистонда амалга оширилиши қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш географияси ва ҳажмларини сезиларли даражада кенгайтиради ва мазкур технологияларнинг ички бозорда оммабоплигини оширади.

Музокаралар якунлари бўйича томонлар муҳокама қилинган лойиҳа ва ташаббусларни ўз вақтида ва муваффақиятли амалга ошириш доирасида мақсадли чора-тадбирлар кўришга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться