Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Туркий инвестиция фонди президентини қабул қилди
2023-07-03 | Сиёсат
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Туркий инвестиция фонди президенти ва Туркий давлатлар ташкилоти собиқ бош котиби Бағдод Амреев билан учрашди.
«Туркий инвестиция фонди президенти ва Туркий давлатлар ташкилоти собиқ бош котиби Бағдод Амреев жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. -ТДТга аъзо давлатлар ўртасида молиявий алоқалар ва сармоявий ҳамкорликни янада кенгайтириш юзасидан фикр алмашдик».
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарларининг «Туркий цивилизациянинг янги даври: умумий тараққиёт ва фаровонлик сари» мавзусидаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш натижалари бўйича Ташкилот доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг Самарқанд декларацияси қабул қилинди.
Бундан ташқари, ТДТ Бош котиби лавозимига Кубаничбек Омуралиев номзодини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Анвар Илёсов олган сурат
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги