Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтириш ниятида

2023-07-04 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 4 июль куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) вице-президенти Людгер Шукнехт билан учрашди.

Маълумот учун: Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки кўп томонлама ривожланиш институти ҳисобланади. Унинг мақсади Осиё-Тинч океани минтақасида молиявий ҳамкорликни рағбатлантириш, Осиёда йўллар ва аэропортлар қуришдан тортиб, алоқа антенналари ва арзон уй-жойлар қиришгача бўлган инфратузилмавий лойиҳаларни молиялаштиришдир. Ҳозирги кунда 80 дан ортиқ давлат ОИИБга аъзодир.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси ва ОИИБ ўртасидаги молиявий-техник ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, шунингдек, мавжуд лойиҳаларни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишларнинг бугунги ҳолати муҳокама қилинди.

Хусусан, энергетика, инфратузилмавий ривожланиш, транспорт ва тиббиёт каби йўналишларда умумий қиймати 2,4 миллиард доллардан ортиқ бўлган 13 та лойиҳани ўз ичига олган ОИИБнинг Ўзбекистон Республикасидаги жорий инвестиция портфели ҳажмининг ўсишининг ижобий динамикаси мамнуният билан қайд этилди. 2023 йил март ойидан буён Банк томонидан энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш доирасида давлат кафолатисиз 415 миллион доллари миқдоридаги 3 та кредит линияси маъқулланди.

Людгер Шукнехт Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади ва ОИИБ ҳамкорликдаги ишларни давом эттиришга тайёрлигини таъкидлади.

«Ўзбекистон биз билан лойиҳаларнинг уч йиллик цикли бўйича ҳамкорлик қилаётган биринчи давлатдир. Бизнинг асосий эътиборимиз, албатта, инфратузилмани барпо этиш, инсон капиталини мустаҳкамлаш, хусусий секторни ривожлантириш, шунингдек, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини олдини олиш бўйича глобал масалаларни илгари суришга қаратилган. Мамлакатингиз билан самарали ҳамкорлигимизни янада кенгайтиришдан манфаатдормиз», — деди у.

Учрашув якунлари бўйича томонлар қўшма лойиҳаларни сифатли амалга ошириш ва ўзаро муносабатларнинг янги йўналишларини ишлаб чиқишга қаратилган фаол ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться